|

|

2026 йил 26 Апрель, Якшанба
spot_img

Ҳамжиҳатлик, масъулият ва дахлдорлик туйғуси даркор

Муҳим хабарлар

Ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ҳамда бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш асосида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мамлакатимиз миқёсида бош шиорга айланди десак ўринли бўлади. Зеро одамлар рози бўлиши учун аввало турмуш шароитлари рисоладагидек бўлиши лозим. Бу борада чекка-чекка қишлоқларда аҳвол қандай? Бу саволга жавоб топиш ва ҳолатга бевосита гувоҳ бўлиш мақсадида Поп туманига йўл олдик.

Соат 11 дан кейин туман ҳокимлигига етиб бор­дик. Озод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мавлуда Тўраева ҳамроҳлигида иш қизғин кетаётган Нур­обод маҳалласи томон йўл олдик. Биринчи дуч кел­ганимиз – коммунал хизматлар ва йўл қурилишига қарашли худди поезд каби қаторасига терилган юк ташувчи транспортлар эътиборимизни тортди. Бу ерда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддила­ри, сектор раҳбарлари, маҳалла бешлиги ҳаммаси жамулжам. Нарироқда ишчи-ходимлар газ тармоғи қувурларини бўяшмоқда. Холислик нуқтаи наза­ридан алоҳида таъкидлашимиз жоизки, “Нуробод” МФЙга қандай келиб қолганимиз ҳақидаги таф­силотларни юқорида баён қилдик. Яъни, аввалдан борар манзил кимдир томонидан белгиланиб, тав­сия қилингани йўқ. Хуллас, Нурободга келиб қол­ганимиз муайян маънода айни тасодифдир. Чунки шу куни мазкур маҳаллада кенг кўламли ишлар­нинг бошланаётганига қарамай, бу ерда бирон­та оммавий ахборот воситаситаси вакилларини учратмадик, на телевидениени ва на бошқасини. Билсак, асосий мақсад ҳам оммага овоза қилмай, амалий ишларни виждонан бажариш бўлган экан. Тўрақўрғон, Уйчи, Норин ва Поп туманларидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод хонадон” дастурлари ҳа­ётга татбиқ этилиб, оғир ҳудудлар танлаб олинибди. Хўш, аслида обод қишлоқ ва обод хонадон қан­дай бўлиши керак? Фақатгина йўли равон ва ичим­лик суви бор, гази ёниб, чироғи ўчмайдиган кўча ва уйми? Саволга “ҳа” деб жавоб берсак, у ҳолда бевосита соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масала­лар – соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва турмуш-рўзғорда риоя қилиниши шарт бўлган бошқа гигиеник маданиятлар ортиқча даҳмазами? Баъзи ўринларда кўрамизки, маиший
дабдабаларга керагидан ортиқ маблағ сарфлаб, од­дий гигиеник қоидаларга беписандмиз. Пойгаклар­га аллақандай гулбетонлар “тўшалгани” ҳолда ҳам­мом ва ҳожатхоналарга эътибор қаратилмайди. Ёки кафтдеккина бўлса-да ерини қаровсиз қолдириб, бепарво бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Ошкўк, укроп ёки бошқа дармондориларга бой ва фойдали ўсим­ликларни парваришлаб, янги узилганини овқатга қўшиб истеъмол қилишга нима етсин. Бунинг учун у қадар катта ер майдони ҳам, маблағ ҳам талаб қилинмайди. Бу борада ҳовлисидаги экин майдо­ни кичик шароити йўқлар ҳатто, ёғочдан ясалган тўртбурчак тувакларда кўкатларни етиштиради. Томорқалар эса рўзғордаги даромаднинг кони эка­ниям сир эмас. Ана шундай саришталигу осойишта­лик фазилатлари ҳар бир хонадонга кириб бориб, устуворлик аҳамият касб этиши зарур! Халқимиз бежизга “Ҳаракатда баракат” демаган. Буларнинг ҳаммаси тарғибот-ташвиқот ишларига ва маҳал­лалардаги бешликнинг ташаббускорлигига ҳамда масалага нечоғлиқ масъулият билан ёндашилаётга­нига боғлиқдир. Ўзаро ҳамжиҳату ҳамфикрликда ва “Маҳаллам – фахрим, хонадоним намунали” ғояси остида хайрли ишларга маҳкам бел боғланса, ал­батта, юрт обод ва кўнгиллар шод бўлади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img