|

|

2026 йил 28 Апрель, Сешанба
spot_img

ЖИЗЗАХДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

Муҳим хабарлар

Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

2022 йил 17 апрелда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Оқтош ота” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу “Янги Ўзбекистон” массиви кечагина қир-адирлардан иборат яйдоқ ҳудуд ҳувиллаб ётган дашт эди. Бу жойда
айни пайтда кичик шаҳарча қад ростламоқда. Барпо этилаётган биринчи 16 қаватли кўп хонали уй фойдаланишга топширишга тайёр. Қурилиб битказилган мазкур 16 қаватли турар жойнинг ҳар бир қаватидаги 5 тадан икки ва уч хонали 80 оилага мўлжалланган янги хонадонларнинг калитлари бугун-эрта “Янги Ўзбекистон” массивига кўчиб келадиган фуқароларга, яъни ўз эгаларига топширилади. Ҳар бир хонада пардозлаш ишлари дид билан амалга оширилган, барча коммуникация тармоқлари тўлиқ ўрнатилган. Иншоотлар янги инновацион технология, энерготежамкор материаллардан бунёд этилмоқда. Объектларнинг ташқи деворига қиш мавсумида совуқни, ёзда жазирама иссиқни ўтказмайдиган, Жиззахда ишлаб чиқарилаётган, энергиятежамкор базальт плиталари ўрнатилмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img