Вазирликда жисмоний ва юридик шахсларнинг коммунал соҳага оид мурожаатларига бағишланган қабул бўлиб ўтди. Вазир ўринбосари Озода Жўраева бошчилигидаги масъуллар аҳолининг 10 дан зиёд мурожаатини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Туркия вакиллари инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда рақамли дастурлар фаолиятини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Aгентлик, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этган ушбу стажировка инсон ресурсларини бошқариш
ва ривожлантиришга жорий қилинган рақамли дастурлар фаолияти билан яқиндан танишишга йўналтирган. Ўқув семинарлари доирасида иштирокчилар Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, Савдо, Ғазна ва молия, Шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирликларида бўлишди. Учрашувларда инсон ресурсларини бошқаришга жорий қилинган замонавий усуллар ва рақамли ечимлар, ишга кирган янги ходимларни давлат хизматига мослаштириш масалаларида ўзаро тажриба алмашилди.


