|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

МУСТАҚИЛЛИК ЯРАТГАН НЕЪМАТЛАР – бизнинг тинчлигимиз ва осойишталигимиз

Муҳим хабарлар

Асрий орзу-армонлари ушалган халқнинг бахти ва шодлиги фарзандлар қалбидаги буюк шижоат, миллий ғурур, ифтихорда намоён бўлмоғи тайин. Бундан
32 йил муқаддам Ҳуррият ва озодлик ҳавосидан баҳраманд бўлган халқимиз илк кунлардан бошлаб Ватанни, она юртнинг шаҳар ва қишлоқларини обод қилишга бел боғлаб, бунёдкорликни беқиёс жараёнга айлантирди. Шу даврда амалга ошган асрларга менгзагулик ишлар ҳаммамизнинг кўз ўнгимизда содир бўлди. Ва бу
жараён бутун жаҳонда эътироф этиляпти.

Бугун юртдошларимиз энг азиз, энг улуғ байрам Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги шукуҳи билан яшамоқда, меҳнат қилмоқда. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги Қарорида миллий мустақиллик Ватанимизнинг
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий, ҳаётида бутунлай янги даврни бошлаб берган унутилмас воқеа эканига урғу берилган. Дарҳақиқат, ўтган тарихан қисқа вақт давомида элимизнинг фидокорона меҳнати ва қатъияти билан
миллий ўзлигимиз, тарихимиз, эзгу қадрият ва анъаналаримиз қайта тикланди.
Миллий мустақилликнинг нақадар эъзозли, қанчалар азиз эканини мустабид тузум заҳматларини кўрган, унинг оғир изтиробларини бошидан ўтказган, ўз эрки ва озодлигини йиллар давомида орзу қилганлар жуда яхши билади.
Истиқлол 130 йилдан кўпроқ давр мобай-нида аввал чоризм, сўнгра қизил империя оёғи остида топталган Ўзбекистонни нафақат сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақилликка олиб чиқди. Айни чоғда, мамлакат истиқлол шарофати билан
буюк аждодлардан мерос маънавий қадриятларини тиклашга, уларни асрлар чанг-ғуборидан поклашга, миллий тил ва маданиятини, адабиёт ва санъатини равнақ топтиришга, миллатнинг сохталаштирилган тарихини асл ҳолида тиклашга му-
ваффақ бўлди. 1991 йилнинг 31 августида эълон қилинган миллий мустақиллик мустабид тузумнинг шу сингари барча кирдикорларига сўнгги нуқта қўйди. Мамла-
катимиз ўз миллий армияси ва қуролли кучларини шакллантириб, ҳудудларини ўзи қўриқлай оладиган даражага етди. Ғоят қисқа муддатларда мамлакат
ғалла ва энергетика мустақиллигига эришди. Ягона темир йўл тизими барпо этилди. Автомобилсозлик ва нефть-газ саноати муттасил ривож топди. Ўнлаб қўшма корхоналар Ўзбекистоннинг индустриал потенциалини намоён этиб, миллий саноатнинг гуркираб ўсишига, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга пухта замин ва пойдевор бўлди. Ўзбек халқи қаддини ростлади, ўз озодлиги, эркига, ўз овози, тилига эга бўлди. Бу ерда маълумотларни қайта ишлаш маркази, Масофавий электрон декларациялаш пости,“алоа-марказ”, таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлимлари ташкил этилган. Ахборот тизими хорижий давлатлар, мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, ташқи иқтисодий фаолият вакиллари, авиа компаниялар маълумотлари билан интеграция қилинган. Ишни ташкил этишда тадбиркорларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган. Маълумотларни қайта ишлаш маркази амалдаги захирага нисбатан ўн баробар катта ҳажмли замонавий серверлар, компьютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган. Бу алоқа каналлари тезлигини 5 баробарга ошириш ва расмийлаштирув вақтини 2 баробарга қисқартиришни таъминлайди. Бутун тизим киберҳужумлардан ҳимояланган. Масофавий электрон декларациялаш постида дастлабки босқичда Тошкент шаҳри тадбиркорлари масофадан туриб юборадиган божхона юк декларацияларини тезкорлик билан расмийлаштириш йўлга қўйилди. Кейинчалик бу билан республикадаги барча расмийлаштирув жараёнларини қамраб
олиш режалаштирилган. Таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлими Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликда, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида очилган. Бу ерда тезкор тузилмалар томонидан божхонанинг 50 та, Жаҳон божхона ташкилотининг 3 та ахборот дастури, 30 дан ортиқ идоралар ва хорижий божхоналарнинг маълумотлари таҳлил қилиниб, хавф-хатарлар баҳоланади ва барча божхона постлари фаолияти масофадан бошқарилади. Марказий божхона лабораторияси ҳам экспертиза жараёнларини қисқартириш ва аниқлигини оширишга қаратилган илғор ускуналар билан жиҳозланди. Бир сўз билан айтганда, божхона тизимининг
замон талаблари даражасида фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилди.
Мустақиллик йилларида биз эришган энг залворли муваффақиятларимиздан бири, шубҳасиз, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маънавият ва маърифат соҳасидаги натижаларимиздир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги йилларда бу йўналишда катта муваффақиятларга эришилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган кенг кўламли ис-
лоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бунда барча ҳудудларда қад кўтарган замонавий шифо масканлари, юртимизнинг чекка қишлоқларию овулларида
янгитдан бунёд этилган қишлоқ врачлик пунктларининг халқимиз саломатлиги йўлида янада яхшироқ фаолият юритишига замин яратди. Куни кеча Президентимизнинг Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектлар билан танишиши чоғида янги барпо этилган иккита йирик шифо маскани – Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар юқоридаги фикримизнинг ёрқин намунаси бўла олади. Давлатимиз раҳбари 2020 йил ноябрда Миллий тиббиёт маркази қурилишини келиб кўрган, бу ерда қандай имкониятлар бўлиши лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берган эди. Муассасалардаги бугунги замонавий шароит ва иш тартиби шунинг амалий ижроси, дейиш мумкин.
Шифо маскани ҳудуди тўрт гектардан ортиқ. Жами бир ярим минг квадрат метр майдонга эга еттита бино барпо этилган. Қурилиш ва жиҳозлашда хорижнинг илғор тажрибасига таянилган. Шу боис архитектураси мукаммал. Шошилинч ёрдам, реа-
нимация, инфекцияли ҳолатлар – барчаси инобатга олинган. Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img