Бугун ҳудудларда янгидан янги турар жойлар, кўп қаватли уйлар ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталари қад ростлаяптики, бундай бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва туманлар қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Аммо қурилиш соҳасида ҳам зарур меъёр ва талаблар мавжуд. Афсуски, қурилаётган бино ва иншоотларда бу қоидаларга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Шу боис тегишли соҳа вакиллари тадбиркорлик ва қурувчиларга бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш шаҳарсозлик ҳужжатларига
риоя этилишини назорат қилиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан юрти-
миз бўйлаб йиғилишлар ташкил этилмоқда. Термиз шаҳрида ўтказилган
навбатдаги йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вилоят прокура-
тураси, тегиш ли бошқармалар, кадастр агентлиги, адлия бошқармаси қурилиш
буюртмачи ташкилотлари пудрат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди. Унда масъ уллар томонидан ноқонуний қурилиш ларнинг олдини олиш ва бу борада назоратни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

