Сўнгги йилларда Сурхондарё вилоятида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қурилиш ва инфратузилма йўналишидаги ишларнинг кенгайиши вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим омил бўлмоқда. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри, Ангор, Шеробод ва Термиз туманларида бўлиб, бир қатор стратегик лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди.
Термиз шаҳрида барпо этилаётган “Yangi Termiz City” мажмуаси – бу фақатгина бино эмас, балки шаҳарнинг янги юзи, ривожланиш сари ташланган қадам ҳисобланади. Ушбу мажмуада савдо марказлари, меҳмонхоналар, офис бинолари, замонавий
кўп қаватли турар жойлар, сунъий кўллар, ер ости автотураргоҳлари ва ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган. Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи – аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш мақсадида амалга оширилаётган яна бир йирик лойиҳадир. 55,5 гектар ер майдонида қурилаётган ушбу мажмуада 74 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча, оилавий поликлиника ва боғ барпо этилади. Бу эса нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлаш, балки ижтимоий инфратузилмани яхшилашда ҳам катта аҳамиятга эга.

