|

|

2026 йил 11 Май, Душанба
spot_img

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

Муҳим хабарлар

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги таълим­тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.
Халқимиз ўзининг азму шижоати, бунёдкорлик салоҳияти билан Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этаётган бугунги кунда ушбу улуғ айёмнинг моҳияти, муаллим ва устозларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти айниқса ортиб бормоқда.
Эл­юртимиз азалдан эъзозлаб келадиган ўқитувчи ва мураббийларнинг мақомини, қадр­қимматини янада юксалтириш – биз амалга ошираётган давлат сиёсатининг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналишига айлангани ҳам шундан далолат беради.
Зеро, донишмандлар айтганларидек, мамлакат аввало ердан ризқ­ насиба ундирадиган деҳқонлар, халқни ёвдан, турли ёвузликлардан ҳимоя қиладиган аскарлар, ёш авлодга таъ- лим ва тарбия берадиган фидойи муаллимларнинг саъй­ҳаракати билан обод ва фаровон бўлади.
Ҳурматли ватандошлар!
Кейинги йилларда миллий тараққиёт стратегиямиз асосида юртимизда таълим ва тарбия тизимида ҳам том маънода тарихий ишлар амалга оширилмоқда.
Қисқа фурсатда соҳага оид кўплаб қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бу борадаги ҳуқуқий база мустаҳкамланди. Янгиланган Конс­ титуциямизда ўқитувчининг мақоми алоҳида белгилаб қўйилди.
Республикамизда ҳар йили янги­ янги таълим масканлари барпо этилиб, уларнинг моддий­техник базаси, кадр­ лар салоҳияти мустаҳкамланмоқда. Дарслик ва ўқув қўлланмаларининг замон талабларига мос янги авлоди яратилмоқда.
Айниқса, мактабгача таълим тизими дунёдаги илғор тажрибалар асосида мутлақо янгича ривожланиш босқичига қадам қўйди. Юртимиздаги болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, салкам 38 мингтага, жумладан, нодавлат таълим муассасалари 250 тадан 29 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76,4 фоизга етгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Бу ҳақда сўз юритганда, охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, шу йилнинг ўзида эса 608 та мактабда қурилиш ва таъмир- лаш ишлари бажарилганини таъкидлаш лозим.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img