|

|

2026 йил 27 Апрель, Душанба
spot_img

“Бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз!”

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Кўп ажиб шаҳарларимиз бор. Буларнинг орасида Жиззахнинг ўз ўрни бор. “Иштихон транс сервис” МЧЖ корхонаси вакили билан кетарканман, гап қўшдим.

– Тоғлар орасидаги шаҳар экан!

– Тоғлардан қолишмайдиган биноларимиз ҳам бор, – дея кулимсиради корхона вакили. – Жиззахнинг кўрки ҳам шуларда аслида.

Ҳақиқатда, Жиззах ҳақида гап кетганда улуғвор тоғлар-у хушмаъво манзиллар хаёлга келади. Шаҳарнинг бугунги шакл-­шамойили аввалгисидан фарқ қилади. Бунда ҳудуддаги улкан қурилиш ва реконструкция жараёнлари катта аҳамият касб этади. Олиб борилаётган бундай ҳаракатлар Жиззах вилоятининг ташқи кўринишини буткул ўзгартириб, аҳолининг яшаш шароитларини ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Айтиш керакки, жорий бунёдкорлик жараёнларида “Иштихон транс сервис” масъ­улияти чекланган жамиятининг ҳам ўз ўрни бор.

Ҳар бир нарсанинг ўзига хос ибтидоси бор. Хусусан, “Иштихон транс сервис” масъулияти чекланган жамиятининг ҳам таъсис этиш тарихи бирмунча қизиқарли. Асли Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан келган Анвар Самиев 2014 йили Жиззах шаҳрида янги корхонани ташкил этди. Бугун мазкур корхона Жиззах шаҳри ва вилоятга қарашли туманларда кўплаб бунёдкорлик ишлари билан машғул. Малакали, ишбилармон ва қурилишнинг сир-синоатини пухта эгаллаган бунёдкорлардан таркиб топган корхона жамоаси Жиззахдаги қурилиш корхоналари орасида ўз ўрнига эга.

– Корхонамиз томонидан 2017 йилдан буён Жиззах шаҳрида 20 дан ортиқ 7 қаватли турар жой бинолари қуриб битказилди, – деди корхона раҳбари Аброр Шарапов. – Шунингдек, бу муддат оралиғида 9 та беш қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2021-2022 йилларда вилоят марказида 3 та 9 қаватли бино қуриб, халқимизга тақдим этилди. Айни пайтда Жиззах шаҳрининг “Суғдиёна” футбол клубининг футбол академияси биноларини тиклаш ишларини олиб боряпмиз. Маълумки, Жиззахда шу пайтга қадар “Сўғдиёна” футбол клубининг алоҳида мактаби йўқ эди. Мазкур спорт таълим масканининг қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган. Шунингдек, Зомин туманидаги “Ғаллакор” МФЙ ҳудудида коммуникация тармоқларини тортиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бордик.

“Иштихон транс сервис” масъ­улияти чекланган жамия­ти нафақат қурилиш-рекон­­струкция жараёнларида, балки ўзининг илғор техник базаси мавжуд қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғига ҳам эга. 20 та самосвал, 9 та кран, 6 та юк ташувчи автомашина, 1 дона слон ва бошқа кўплаб қурилиш ускуналари корхонанинг ютуқларида асосий ўринни эгаллаб келмоқда.

Ҳозирги кунда корхонада 83 нафар доимий ишчи фаолият юритиб келаётган бўлса, мавсум ва иш ҳажмига қараб 300 нафаргача ёлланма ишчилар фаолият юритади. Шу кунга қадар “Иштихон транс сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилган бинолар Жиззах шаҳри ва вилояти аҳолисининг ижтимоий ҳимояси ва турмуш даражасининг ўсишига туртки бўлиб келмоқда. Мазкур корхона аҳоли учун турар жойлар қуриш билан бирга давлат идора ва ташкилотларининг буюртмалари асосида ҳам кўп­лаб хизмат уйларини қуриб, фойдаланишга топширмоқда. Ўзбекис­тон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирликлари ходимлари учун Жиззах шаҳрида қуриб битказилган хизмат уйлари шулар сирасидан.

Жиззах вилоятининг жўғрофий жойлашуви, табиати, иқлими, ландшафти ўзига хос. Бу ҳудудда осмонўпар тоғлар ҳам, чеки-чегараси йўқ сув ҳавзалари ҳам, бепоён экинзорлару, оёқ боссанг куйдирадиган қум барханлари ястаниб ётган даштлар ҳам бор. Ҳар бири туманда одамнинг эътиборини ўзига тортадиган, диққатга сазовор обида, зиёратгоҳ, узоқ-яқин тарихдан қолган ёдгорликлар мавжуд. Жиззах вилоятининг Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Дўстлик, Зарбдор, Зафар­обод туманлари ўзининг табиий компонентлари ва қулайликлари билан ҳам туризм объектлари қуришни рағбатлантиради. Бу борада “Иштихон транс сервис” корхонаси Бахмал туманида иккита мактаб ва битта туризм объекти қурилишини давом эттирмоқда.

– Бахмал тумани нафақат Жиззах вилоятида, балки бош­қа ҳудудларда ҳам ўзининг бетакрор табиати билан ном қозонган, – деди Аброр Шарапов. – Корхонамиз ҳозирда мазкур туманда янги туризм объекти қурилиши ишларини олиб бормоқда. Мазкур объект Туризм ва маданий мерос вазирлиги буюртмасига биноан қурилмоқда. Мазкур бино ахборот маркази, намозхона, сельфи майдончалари, ён-атрофдаги манзарани томоша қилиш учун 400 метр баландликда зина платформалари қуриб битказилди. Айтиш жоизки, мазкур туризм объекти меҳмонларни қабул қилиш ва улар учун миллий туризм салоҳиятимизнинг имкониятларини кўрсатишга хизмат қилади.

Жиззахликларни унумдор ер, қазилма бойликлари, иқлим шароити жиҳатидан ҳам табиат сийлаган. Энди эса ҳудудда қурилиш соҳасининг ҳам ривож­ланиб бораётганини кўриш мумкин. Жиззахнинг ўтмишига, табиатига яраша улуғвор, кўркам бинолар-у иншоотларнинг қурилиши ҳудуднинг янги қиёфаси бўлиб хизмат қилмоқда. Серсув кўллар, бебаҳо табиий имкониятлар Жиззахда бир қатор тармоқларнинг ҳам униб-­ўсишига замин ҳозирламоқда. Бундай улуғ ҳаракатларга ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётган “Иштихон транс сервис” корхонаси ҳам амалда ҳудуддаги бунёдкорликларнинг муҳим иштирокчисига айланиб улгурган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img