Юртимизда сўнгги йилларда барча соҳалар каби қурилиш соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тизимни янада такомиллаштиришга хизмат қилувчи Президент фармон ҳамда қарорлари, қабул қилинган давлат дастурлари, улар ижросини таъминлаш, соҳада ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар натижасида бунёдкорлик кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-32-сонли Фармонига мувофиқ, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ Бош лойиҳа-қидирув институти томонидан 2022 йилда 24 та “Янги Ўзбекистон” массивлари лойиҳалари яратилди.


Шу мақсадда институт мутахассислари “Янги Ўзбекистон” массивлари таркибида қурилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари учун бир қатор намунавий лойиҳалар ҳам ишлаб чиқишди.
330, 660, 990, 1320, 1650 ўринли мактаблар:
Мактаблар биноларини лойиҳалашда асосан энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар учун бир қатор қулай шарт-шароитлар кўзда тутилган. Мактабларга келажакда аҳоли сони ўсишига қараб қўшимча ўқув блоклари қўшиш ҳисобига, 330 ўринли мактабни 660 ва 990 ўринга, 660 ўринли мактабни 990 ва 1 320 ўринга, 990 ўринли мактабни 1 320 ва 1 650 ўринга айлантириш кўзда тутилган.
Мактаблар биноларида ахборот ресурсларига эга кутубхона ва ўқув хонаси, стем лаборатория хонаси, тикиш-бичиш ва тўқиш устахонаси, пишириқ пиширишни ўргатиш хонаси, ёғоч ва темирга ишлов бериш устахонаси, кўп функцияли майдон (Каоркинг), стендап хонаси, барча фанларни ўқитиш хоналари, спорт заллар, ошхона лойиҳаланган. Ушбу рўйхатда келтирилган талаблар асосида мактаблар биноларини қуриш, атрофини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш учун ўртача 0,7-1,5 га ер майдонлари талаб этилади.
90, 120, 180 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари:
Барча намунавий мактабгача таълим муассасалари биноларини лойиҳалашда асосан энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳамда болалар учун бир қатор қулай шарт-шароитлар кўзда тутилган. МТТ биноларида кўп функцияли зал, мудира хонаси, гуруҳлар учун хоналар, ҳамшира хонаси, хизмат кўрсатиш хонаси, ҳовлида ёзги ўйин майдончалари мавжуд. Ушбу рўйхатда келтирилган талаблар асосида биноларни қуриш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ўртача 0,6-1,0 га ер майдонлари талаб этилади.
Маҳалла фуқаролар йиғини комплекси биноси:
Маҳалла биноси намунавий лойиҳаси бир қаватдан иборат бўлиб, унинг тархдаги ўқларининг ўлчамлари 10,8х15,0 метр. Маҳалла фуқаролар йиғини биносини лойиҳалашда асосан энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳамда аҳоли учун бир қатор қулай шарт-шароитлар кўзда тутилган. Хусусан, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифатини ошириш учун маҳалла биноси битта жойда – очиқ иш жойларида (“open space”) жойлаштирилган. Бу талаблар асосида маҳалла биносида камида 12 та хона қуриш, атрофини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида 0,10 га ер майдони талаб этилади.
Бинонинг ташқи деворлари 200 мм қалинликдаги енгил бетонли блоклардан (газоблок) иборат бўлиб, унинг устидан қўшимча иссиқлик ҳимоя қатлами сифатида ҳудудининг иқлим шароитига қараб 50-100 мм қалинликдаги базальт толали минерал плиталари билан қоплаш кўзда тутилган.
10 ўринли ҳаммом биноси:
Ҳаммом биноси намунавий лойиҳаси бир қаватдан иборат бўлиб, унинг тархдаги ўқларининг ўлчамлари 11,8х15,6 метр. Бинонинг ташқи деворлари 510 мм қалинликдаги пишиқ ғиштдан бўлиб, унинг устини қўшимча иссиқлик ҳимоя қатлами сифатида 50-100 мм қалинликдаги базальт толали минерал плиталари билан қоплаш кўзда тутилган. Ушбу талаблар асосида ҳаммом биносини қуриш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун камида 0,04 га ер майдони талаб этилади.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- қурилиш майдони – 233,26 м²;
- умумий майдони – 142,93 м²;
- қурилиш ҳажми – 801,40 м³.
50 қатнов ўринга мўлжалланган бир қаватли поликлиника биноси:
Поликлиника биноси лойиҳаси бир қаватдан иборат бўлиб, унинг тархдаги ўқларининг ўлчамлари 12,0х29,4 метр. Бино ташқи деворлари 200 мм қалинликдаги енгил бетонли блоклардан иборат (газоблок) бўлиб, устидан қўшимча иссиқлик ҳимоя қатлами сифатида ҳудудининг иқлим шароитига қараб 50-100 мм қалинликдаги базалт толали минерал плиталар билан қоплаш кўзда тутилган. Бинода қатновга мос равишда барча шифокорлар хоналари, лабораториялар, физиотерапия хоналари ҳамда аёллар ва эркаклар учун ҳожатхоналар мавжуд. Ушбу бинони қуриш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун камида 0,08 га ер майдони талаб этилади.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- қурилиш майдони – 392,40 м²;
- умумий майдони – 328,50 м²;
- қурилиш ҳажми – 1 531,00 м³.
100 қатнов ўринга мўлжалланган 2 қаватли поликлиника биноси:
Поликлиника биноси намунавий лойиҳаси 2 қаватдан иборат бўлиб, унинг тархдаги ўқларининг ўлчамлари 12,3х21,0 метр. Ташқи деворлари 200 мм қалинликдаги газоблокдан бўлиб, унинг устидан қўшимча иссиқлик ҳимоя қатлами, яъни, 50 мм қалинликдаги базальт толали минерал плита билан қопланган. Бинода қатновга мос равишда барча шифокорлар учун хоналар, лаборатория хоналари, физиотерапия хоналари, кундузги стационар ҳамда аёллар ва эркаклар учун ҳожатхоналар мавжуд. Ушбу бинони қуриш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун камида 0,08 га ер майдони талаб этилади.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- қурилиш майдони – 274,60 м²;
- умумий майдони – 442,85 м²;
- қурилиш ҳажми – 1 953,00 м³.
Кўп қаватли уй-жойлар:
Монолит темир-бетон конструкцияли 5 қаватли, 1 йўлакли, 20 хонадонли 2-3 хонали (0-қаватида коммунал уй-жойлар жойлашган), тархдаги ўқларининг ўлчамлари 17,1х14,6 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 588,0 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 878,0 м²;
- қурилиш майдони – 263,5 м²;
- қурилиш ҳажми – 4489,95 м³.
Монолит темир бетон конструкцияли 5 қаватли, 1 йўлакли, 16 хонадонли 2-3 хонали (биринчи қаватида нотурар жойлар кўзда тутилган, 0-қаватида коммунал уй-жойлар жойлашган), тархдаги ўқларининг ўлчамлари 20,0х16,76 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 644,36 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 989,32 м²;
- қурилиш майдони – 408,83 м²;
- қурилиш ҳажми – 6 511,37 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 5 қаватли, 1 йўлакли, 20 хонадонли 2-3 хонали, тархдаги ўқларининг ўлчамлари 15,9х17,6 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 607,5 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 956,5 м²;
- қурилиш майдони – 295,56 м².
Монолит темир-бетон конструкцияли 5 қаватли, 2 йўлакли, 40 хонадонли 2-3 хонали (0-қаватида коммунал уй-жойлар жойлашган), тархдаги ўқларининг ўлчамлари 36,0х18,0 м;
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 1 295,50 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 2 215,50 м²;
- қурилиш майдони – 641,85 м²;
- қурилиш ҳажми – 11 450,0 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 7 қаватли, мансардали, 1 йўлакли, 42 хонадонли 1-2 хонали, тархдаги ўқларининг ўлчамлари 36,0х18,0 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 991,16 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 1 833,35 м²;
- қурилиш майдони – 349,27 м²;
- қурилиш ҳажми – 9 695,92 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 7 қаватли, 2 йўлакли, 52 хонадонли, 1-2-3 хонали (биринчи қаватида нотурар жойлар кўзда тутилган), тархдаги ўқларининг ўлчамлари 36,0х18,0 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 1 681,08 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 2 994,98 м²;
- қурилиш майдони – 728,57 м²;
- қурилиш ҳажми – 15 293,0 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 9 қаватли, 2 йўлакли, 68 хонадонли, 2-3 хонали (биринчи қаватида нотурар жойлар кўзда тутилган), тархдаги ўқларининг ўлчамлари 43,4х18,4 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 2 412,64 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 4 097,16 м²;
- қурилиш майдони – 767,75 м²;
- қурилиш ҳажми – 22 143,85 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 12 қаватли, 1 йўлакли, 48 хонадонли, 2-3 хонали, тархдаги ўқларининг ўлчамлари 20,5х18,4 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 1 633,2 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 3 365,1 м²;
- қурилиш майдони – 419,73 м²;
- қурилиш ҳажми – 16 039,66 м³.
Монолит темир-бетон конструкцияли 16 қаватли, 2 йўлакли, 128 хонадонли, 2-3 хонали, тархдаги ўқларининг ўлчамлари 45,0х18,4 метр.
Бинонинг техник иқтисодий кўрсаткичлари:
- хонадонлар яшаш майдони – 5 059,20 м²;
- хонадонлар умумий майдони – 8 419,70 м²;
- қурилиш майдони – 735,52 м²;
- қурилиш ҳажми – 40 939,31 м³.




















