|

|

2026 йил 15 Май, Жума
spot_img

Қадим Қашқадарёнинг бугунини қуряпмиз!..

Муҳим хабарлар

Ислом Ибодулла
Ислом Ибодулла
"2015-2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Кино, телевидение ва радио санъати факультетида таҳсил олган. 2020 йилда Туркия республикасининг Bandırma Ön yedi eylül üniversitesi таркибидаги касб-ҳунар таълимига ихтисослашган ўқув курси тингловчиси. 2021 йилдан эътиборан “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси мухбири."

Қашқадарё вилоятининг бугунги куни йирик бунёдкорликлар қуршовида. Хусусан, Қарши шаҳридаги шаҳарсозлик жараёнлари кун сайин ривожланиб бормоқда.

– Бу қандай бино? – дедим йўл бўйидаги улкан иншоотга қараб.

– Турар жой биноси. – деди ҳамроҳимиз.

Салобатли яшаш жойлари шаҳарнинг ташқи қиёфасига ўзгача таъсир кўрсатиб турарди. Қашқадарёдаги хизмат сафари давомидаги йўлдошимиздан сўрадим:

– Бу биноларни қайси корхона қуряпти?

– “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси!

Қашқадарёнинг бугуни, деб бежиз айт­мадим. Негаки, ҳудуднинг бугунига яраша муносиб ўтмиши ҳам бор. Қашқадарё воҳасида милоддан аввалги асрларда вужудга келган, ёши жаҳоннинг энг қадимги манзиллари билан бўйлашадиган шаҳарлар бор. Шаҳрисабз ва Қарши ана шундай шаҳарлардандир. Шаҳрисабз ва Қаршининг 2700 йиллик юбилейлари нишонланиши ва уларнинг улуғ ёши жаҳон миқёсида тан олиниб, ҳукуматимиз қарорига мувофиқ байрам сифатида тантана қилиниши бунинг ёрқин исботидир.

Қарши шаҳрининг кечмиши қадимий Насаф манзилларида ўтган. Археолог­ларнинг маълумотларига қараганда, Қарши воҳасида биринчи шаҳар ҳозирги қарши шаҳридан шимолда жойлашган қадимги Ерқўрғонда милоддан аввалги VI-II асрларда шаклланган. Эрамиздан аввалги VI-II асрларда у икки қатор девор билан ўралган ва майдони 150 гектарни ташкил этган. Қарши воҳаси марказининг тарихи Бобил, Александ­рия, Ереван, Таксила каби қадимги шаҳарлар ривожига ўхшашдир. Чунончи, VI асрда Турк ҳоқонлиги ва Эрон Сосонийлари томонидан Эфталитлар империясига қарши олиб борилган жангларда Ерқўрғон ёниб, вайронага айланган. Шундан сўнг, Қарши воҳаси пойтахти Ерқўрғоннинг Жанубий-Ғарб томонидаги Қашқадарёнинг Жанубий соҳили бўйида, ҳозирги Шуллуктепа ўрнида қад кўтаради. У тарихда Нахшаб ёки арабий Насаф номи билан маълум ва машҳур бўлади. Нахшаб ХIII асрда Чингизхон босқинчилари томонидан вайрон қилингач, воҳа маркази учинчи маротаба ҳозирги Қаршининг эски шаҳар қисми ўрнида қайта тикланган. Шундай мураккаб бир тарихий эврилишларнинг, қулаш-у тикланиш­ларнинг шоҳиди бўлган шаҳар том маънода бугун қайта уйғонмоқда. Қурилиш-бунёдкорликлар, янгиланишлар ҳар бир бурчда ҳукмрон. Бундай ўзгариш­ларнинг бошида эса, Қашқадарёнинг забардаст қурувчилари туради.

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси ҳам воҳадаги ўзгаришларнинг бевосита иштирокчиси. 2004 йилда ташкил топган корхона бугунги кунда мазкур вилоят ҳудудида кўплаб бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда. Жумладан, корхона таъсисчиси Зайниддин Салямов бошчилигидаги жамоа ўзининг илғор касбий малакалари ортида ҳудудда қурилиш соҳасининг тараққий этишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Корхонанинг асосий фаолият турлари қаторида турар жой, ижтимоий объектлар қурилиши ва мазкур қурилишлар учун қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлимлари мавжуд. Алюмин профил, эшик ва дераза ромлари, хусусан, МДФ эшик-деразалар, сендвич панеллар, газоблок, ғиштлар, колотслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мавжуд қурилиш материалларининг 50 фоизига яқини бевосита мазкур корхона базасида ишлаб чиқарилиб, қурилиш ишларида қўлланилади. Қизиғи, шу кеча-кундузда замонавий технологиялар асосида полеострон маҳсулоти ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилган.

Мазкур қурилиш материаллари асосан корхонанинг тендер савдоларида қўлга киритилган объектларнинг қурилиши учун ишлатилади. Турар жой қурилиши учун сарфланадиган қурилиш материалларининг 60 фоизга яқини бевосита корхонанинг ишлаб чиқариш тармоғи орқали таъминланади. Корхона базасида ҳозирги кунда 50 га яқин техника мавжуд бўлиб, улар қурилиш жараёнларида беминнат кўмакчи бўлмоқда.

– Ўзбекистонда қурилиш соҳаси бугун тараққий этгани йўқ, – деди корхона раҳбари Зайниддин Салямов. – Бунда ҳар бир қурилиш корхонаси ўз тармоғида қурилиш-реконструкция жараёнларидан ташқари ишлаб чиқариш бўлимига эга бўлиши ҳам ютуқли томонидир. Албатта, қурилиш соҳасида бевосита қурилиш ишларини олиб бориш, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехларининг ташкил этилиши иккисидан бирига кўпроқ урғу беришни талаб этади. Бизнинг корхонада барибир асосий фаолият тури бевосита қурилиш ишлари бўлиб қолмоқда. Айтиш жоизки, биргина ўтган 2021 йилнинг ўзида коммуникация тармоқларида 130 млрд сўмлик қурилиш ишларини амалга оширдик. Шунингдек, турар жой қурилиш­лари ва реконструкциялари учун 100 млрд сўм ҳажмидаги қурилиш ишларини бажардик.

Қурилиш – санъатдир. У кенг қамровли сўз бўлиб, кўплаб соҳаларни ўз ичига олади. Масалан, темир йўл қурилиши, ер ости қувурлари ёки шахталар қурилиши ва ҳоказо. Демак, ҳар қандай қурилиш ҳам санъат бўлолмайди, лекин ҳар қандай архитектура негизида авваламбор қурилиш ётади. Қурилишнинг санъатга айланиши учун у юқори даражадаги санъат асари тарзида яратилиши керак. “1-сон комплекс лойиҳа қурилиш ва монтаж” хусусий корхонаси ҳам ана шундай санъат асарини яратаётган корхонадир.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img