|

|

2026 йил 10 Май, Якшанба
spot_img

Мустақиллик мавзусида маърифат соати

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Қурилиш вазирлигида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида маърифат соати ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Фалсафа ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси мудири Низомиддин Бердиалиев иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган туб ислоҳотлар, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларидаги ижобий ўзгаришлар, эришилган ютуқлар ва олдимизда турган марралар ҳақида маъруза қилди.

Кенг қамровли ва таҳлилларга бой маъруза тадбирда иштирок этган вазирлик марказий аппарати ходимларида катта қизиқиш уйғотди.

– Мустақиллик энг улуғ неъмат, – деди вазирлик девонхонаси кичик мутахассиси Эльмира Баймуратова. – Маърузани тинглаб, бу туйғунинг қамрови қанчалик кенглигини яна бир карра ҳис қилдик. Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони яратилди. Истиқлол туфайли бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларга  ўз касбимиз орқали ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img