Навоий вилоятидаги қурилиш соҳаси вакилларидан иборат делегация Туркиянинг Истанбул, Aнқара, Aнталия шаҳарларида бўлиб келди.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Туркия тажрибасига таянган ҳолда қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида қўлланилаётган ҳужжатлар, стандартлар, назорат тизимлари, аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш асослари, муҳандислик коммуникация тармоқлари ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ замонавий технологияларни ўрганишдан иборат.
Вилоят делегацияси томонидан Туркиянинг қурилиш компаниялари ва лойиҳа ташкилотлари вакиллари билан учрашувларда ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.

