Қурилиш вазирлигида оилага эътибор ғояларини кенг тарғиб қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида вазирлик ходимларининг фарзандлари ўртасида “Дадажоним ва онажоним ҳисса қўшган қурилиш” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
Ушбу танловда беғубор қалб эгаларининг ўй-фикрлари, орзулари, тафаккурлари қоғозларда акс этди. Тинчлик, табиат, осмонўпар бинолар, ҳайвонот ва ўсимликлар олами каби мавзуларда бир-биридан таъсирли образларни тасвирлаган болажонлар “ижод маҳсуллари”да бир олам софлик ва гўзаллик мавжуд.
Вазирлик томонидан анъанавий ўтказиладиган ушбу тадбирда эртамиз эгаларига ажойиб совғалар улашилди.

