Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ юртимизнинг барча ҳудудларида ана шу массивларни қуриш ишлари авж паллага кирган.
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Адилов Булунғур туманида бўлиб, туман ҳокими, вилоятдаги соҳа масъуллари билан Олмазор маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар келишиб олинди.


