|

|

2026 йил 10 Май, Якшанба
spot_img

Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси” мавзусида қурилиш соҳаси малакали аёл вакилалари билан талаба-қизлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вазирлик Марказий аппарати, Қурилиш соҳасида назорат инс­пекцияси масъул ходимлари, институт ўқитувчи ва талаба қизлари иштирок этдилар. Тадбирни институт Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси, Кенгаш раиси Феруза Касимова кириш сўзи билан очиб, талабаларни янги ўқув йили билан табриклади.

Шундан сўнг, Қурилиш вазирлигининг Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Гулшана Отабаева сўз олиб, бугунги кунда аёллар жамиятнинг барча соҳасида фаол эканлигини таъкидлади ҳамда бу соҳага эндигина кириб келаётган ёшларга келгусида ўз касбининг энг маҳоратли мутахассиси бўлиш лозимлигини уқтирди.

Давра суҳбатида талаба қизлар вазирлик Бош режаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Зебунисо Юсуповадан малакали архитектор бўлиш, зафарга эришиш сирлари ва оилага масъулиятни ўрганишди. Котибият ходими Нигора Абдугафаровадан эса маънан етук, ҳурматга сазовор ходим бўлиш, аёл-қизларнинг жамоада ўзини рисоладагидек тутиши, устозларни ҳурмат қилиш каби тавсияларни тинглашди. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, инс­пекция Хотин-қизлар Кенгаши раиси Гулбаҳор Мирзаеванинг касб машаққатлари, қандай ходим қадрли ҳисобланади, ишга қабул қилишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги каби мавзулардаги фикрлари ҳам барчада катта қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбати савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар алмашинуви ва муҳокамалар билан қизиқарли ўтди.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img