|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

ПОЙТАХТДА ЯШИЛ МАЙДОНЛАР БЕШ БАРОБАР КЎПАЯДИ

Муҳим хабарлар

Юртимизда табиий ҳудудларни сақлаб қолиш, уларни қайта тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, ўсимлик дунёсини, яшил майдонларни кўпайтириш ва ривожлантиришга қаратилган қатор чоратадбирлар мунтазам амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан бутун мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига муддатсиз даврга мораторий эълон қилинди ҳамда уларни ноқонуний кесган-
лик юзасидан таъсирчан чоралар белгиланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш назарда тутилган.
Маълумотларга кўра, ўтган 2022 йилда жами 202,7 миллион туп дарахт кўчатлари
экилган бўлса, мазкур кўрсаткич жорий йил баҳор мавсумида 127,7 миллион тупни
ташкил этган. Кўчат экиш ишлари вилоят, туман, маҳаллалар, таълим муассасалари, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланган манзилли дастурлар асосида йўлга қўйилган. Бутун мамлакат бўйлаб яшил майдонлар ҳажмини 30 фоизга етказиш режалаштирилган. Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида экология соҳасида ҳам қатор мақсад-вазифалар акс этган. Эндиликда соҳадаги саъй-ҳаракатлар ушбу Стратегияда белгиланган вазифалар доирасида янада изчил давом эттирилади.
Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Равшан Бегматов ЎзА мухбири Муҳтарама Комиловага қуйидагиларни таъкидлади:
– Экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудлар кўламини кенгайтириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланган. “Ўзбекистон
– 2030” стратегиясида ҳам экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича алоҳида
бандда қатор вазифалар ўз аксини топди. Эндиликда дарахт экиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида экилган ҳар бир ниҳолни парвариш қилиш ва
суғориш тизими яратилади. Стратегияда кўрсатилган вазифаларга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 444 та яшил боғлар барпо этилади. Бунинг учун барча давлат идоралари, корхоналар, таълим муассасаларининг ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилинади. Айниқса, йирик саноат корхоналари жонбозлик кўрсатиши назарда тутилган. Яъни, 112 та йирик саноат корхонаси уч йил давомида 30 миллион
туп кўчатдан иборат “яшил белбоғ”лар барпо этиши белгиланган.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img