|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

СОҲА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

Муҳим хабарлар

Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон бизнес сити” марказида “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси таҳририяти ходимлари билан қурилиш соҳаси вакилларининг ижодий учрашуви ўтказилди. Унда Тошкент вилоятида қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи корхоналар, лойиҳа ва қурилиш-пудрат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Нашр бош муҳаррири Дилшод Жалолов газетада бериб борилаётган долзарб мавзудаги мақолалар, қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасидаги янгиликлар, тизимга доир фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ҳамда ШНҚларнинг мунтазам чоп этилаётгани ҳақида батафсил маълумот берди. – Ҳар бир ташкилотнинг оммавий
ахборот воситаси билан доимий алоқа ўрнатиши бугуннинг талабидир, – деди
тадбирда иштирок этган Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Элмурод Пўлатов. – Ўз ишини мукаммал бажаришни истаган мутахассис бугунги кун билан ҳамнафас яшаши, соҳаси бўйича долзарб мавзулардан бохабар бўлиши, касбига оид ҳар қандай янгиликни тез ва осон олиши лозим. Бунда бизга соҳанинг ягона газетаси – “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси энг яқин кўмакчи. Севимли нашримиз қурилиш ва коммунал соҳадаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар, қарору фармонлар матнлари билан танишиш учун ишончли манбаа сифатида қадрлидир. Шунингдек, ижодий учрашув давомида иштирокчиларнинг газетамиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларига ҳам қулоқ тутдик. – Газета билан танишиб, ўзимиз учун керакли кўпгина маълумотларга эга бўлдик, – деди “Тошкент ҲЭТК” АЖ  техник
муҳандиси Жасур Садиков. – Тўғрисини айтсам, газеталарда фақат таниқли инсон-
лар ҳақида ёзилади, деб ўйлар эканмиз. “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида қурилиш ва коммунал соҳада фаолият юритиб келаётган ўзимиз каби ишчи-ходимлар
ҳақида ёзилган мақолаларни кўриб, қувондик. Бизнинг жамоада ҳам йиллар давомида ҳалол меҳнат қилиб, ёшларга ўрнак бўлиб келаётган малакали ходимлар кўп. Келгусида таҳририят билан ҳамкорлик қилиб, ана шундай қаҳрамонларимиз
ҳақидаги мақолаларни газета саҳифаларида ўқишни ният қилдик.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img