Хўжаободтуманида ДХХ Чегара қўшинлари хизматчилари учун барпо этилган уч қаватли янги уй, уй-боғча ҳамда чегара қўшинлари взводининг
янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.
Ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги уй ва маъмурий бинонинг очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда миллий армиямиз, хусусан, чегара қўшинларининг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари яшаш шароитларини яхшилаш бораси
да кенг кўламли ишлар амалга оширила ётгани таъкидланди.
Жумладан, юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Хўжаобод туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида хизмат бурчини ўтаётган
Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун фойдаланишга топширилган икки ва
уч хонали 30 хонадондан иборат янги уй, айниқса, уйнинг биринчи қаватида жой
лашган 50 ўринли болалар уй-боғчаси ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун муносиб совға бўлди.
– Оиламиз учун барча қулайликка эга уч хонали янги уй ажратилганидан беҳад хурсандмиз, – деди ҳарбий хизматчи Шерзодбек Мўминов ЎзА мухбири Фахриддин Убайдуллаевга. – Янги уйга кўчиб ўтганимиздан, айниқса, турмуш ўртоғим, фарзандларимнинг қувончи чексиз. Юртбошимизнинг, ҳукуматимизнинг ҳарбийларга, уларнинг оилаларига кўрсатаётган бу каби эътиборидан беҳад миннатдормиз. Шунингдек, Чегара қўшинлари взводи учун барпо этилган янги маъмурий бинода ҳам ҳарбийларнинг хизматни юқори даражада адо этиши учун зарур барча шароит яратилган. Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ҳарбийларни янги уй ва маъмурий бинобилан муборакбод этди.


