|

|

2026 йил 29 Апрель, Чоршанба
spot_img

ЧИРЧИҚЛИКЛАР ҚИШ МАВСУМИНИ БЕКАМУ КЎСТ ЎТКАЗИШАДИ

Муҳим хабарлар

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Чирчиқ инновацион, инвестицион шаҳарга айланиб бормоқда. Шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларга мувофиқ, янги турар жойлар қурилиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида инфратузилма яхшиланяпти. Коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Ўтган йиллар давомида шаҳардаги асосий муаммолардан бири истеъмолчиларни иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш юзасидан бўлган. Сабаби шаҳардаги 920 тага яқин кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи 14 та қозонхонанинг деярли барчаси эскирган, муддатини ўтаб бўлган эди. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида қурилган қозонхоналарнинг аксарияти очиқ усулда ишлаган, иссиқлик ортга қайтмаган, харажатларни оширган. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ана шу масаланинг ечими топилди. 4 та марказий қозонхоналарни реконструкция қилиш ва 4 та маҳаллий қозонхоналар қуриш ишлари белгиланди. Қарор ижроси доирасида шаҳарда истеъмолчиларни барқарор иссиқлик қуввати ва иссиқ сув билан таъминлаш бўйича бошланган амалий ишлар якуний босқичга чиқди.
– Сўнгги 10-15 йил ичида кичик туманимизда қишнинг келишини хавотир билан кутар эдик, – деди меҳнат фахрийси Аслиддин Муҳиддинов. – Ёш болалар, қариялар бор. Ўзим ҳам 70 дан ошиб, 80 ёшга қараб кетяпман. Иложсизликдан кичик ошхонада газ плитасини ёқиб, кечаси билан ўчиб қолмасин, деб хавотир олиб чиқардик. Газнинг иссиқлиги янада ҳам узоқроқ сақлансин деган мақсадда темирларни қўйиб қўярдик. Хоналаримиз совуқ бўларди. Газхонадаги иссиқлик билан хоналарни иситиб бўлармиди? Бугунги кунга келиб қарангки, бир неча йиллик орзуларимиз ушалди. Кичик туманларимизга, умуман Чирчиқ шаҳрига иссиқлик таъминоти тармоқлари тортилиб, ҳозирги кунда хонадонларимизда иссиқ сув мунтазам равишда бериб туриладиган бўлди. Уйларимиз хусусийлаштирилган бўлишига қарамасдан, кўп қаватли уйларнинг ҳар бир хонадонига иссиқлик тармоғини етказиб бериш учун қиймати 21 минг АҚШ доллари миқдорида иссиқлик айлантиргич мосламалари ўрнатилмоқда. Чирчиқ шаҳри мисолида олиб қарайдиган бўлсак, бу қандай катта маблағни ташкил этади. Иссиқлик монтажи ишларини, қувурларни ҳар бир уйга киритиб беришни давлатимиз ўз зиммасига олган. Бундай шароитларни қайси бир давлат қилиб беради? Демак, халқ учун қайғурадиган Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган бу ишларга қанчалар таҳсинлар айтсанг, шунча оз. Ўтган йили “Чирчиқ иссиқлик энергия ишлаб чиқариш” корхонаси УК тасарруфидаги “Юбилейний” қозонхонаси 1-босқич қурилиш ишлари ва 2 километр янги иссиқлик тармоғининг қурилиш ишлари якунланди. 175 та, жами 10 минг 38 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар иссиқлик билан таъминланди. Бу йил корхона тасарруфидаги 4 та қозонхонада 9 та қозонларни капитал таъмирлаш ҳамда 16,9 километр иссиқлик қувурларини реконструкция қилиш, 4 та локал қозонхона ва 6,1 километр иссиқлик қувурларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг натижасида 275 та, яъни 11 минг 698 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барқарор иссиқлик билан таъминланади. Шаҳарнинг “Умид” МФЙ йиғини ҳудудида жойлашган “Оққовоқ” қозонхонаси модернизация қилинди. 2 та янги қозон ўрнатилди. Айни кунларда маҳалла ҳудудида эскирган қувурларни янгилаш ишлари жадал давом эттириляпти. Энергия йўқотишларни олдини олиш мақсадида иссиқ сув ўтказувчи янги қувурларнинг усти ўраляпти. Тизимни модернизация қилиш ишлари якунига етказилса, маҳалладаги 17 та кўп қаватли уйлардаги 520 та хонадон ҳамда 2 та ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти барқарорлашади.
– “Оққовоқ” қозонхонамизда ҳозирги кунда 3 километр иссиқлик қувури алмаштирилди, 2 та янги қозон келтириб ўрнатилди, – деди “Чирчиқ иссиқлик энергияси” корхонаси бўлим бошлиғи Дониёр Исроилов. – Чирчиқ шаҳрида ишлаб
чиқарилган қозонларнинг аввалгиларидан фарқли жиҳати шундаки, улар электр
энергия сарфини, табиий газни тежайди. 17 та кўп қаватли уйлар бўлса, 100 фоиз
таъминлайди. Аҳоли ҳам бу ислоҳотларни сезиб, тўловларни ўз вақтида амалга
оширмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img