|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Рақамлаштириш соҳани коррупциядан холи қилади

Муҳим хабарлар

9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот берилди.
Коррупция инсон ҳаёти, соғлиғи, мулки, давлат барқарорлигига зарар етказиши билан жамиятимизга катта хавф туғдиради. Шу боис, қурилиш ва коммунал соҳасида мазкур жиноят турининг келиб чиқиши ва ижтимоий-иқтисодий сабабларини йўқ қилишга йўналтирилган ишларни амалга ошириш ҳамда бу иллатнинг олдини олишга қаратилган турли йўналишдаги профилактик тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган. Тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар қўлланиб келинмоқда. Жумладан, мазкур иллатга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, хусусан, шаффофликни ошириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинади. Шу билан бирга, соҳада имкон қадар инсон омилини камайтириш ва вазирлик фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугунги кунда вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчилик кенгашига ахборот бериш амалиёти йўлга қўйилган. Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида уларнинг маълумотларидан эркин фойдаланиш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича вазирлик ва ҳудудий тизим ташкилотларида ишонч телефонлари ҳамда бошқа алоқа манзиллари акс эттирилган кўргазмалар қўйилиши таъминланган.
– Шаффофлик ва ошкоралик бизнинг энг асосий тамойилларимиздан биридир, – деди Коррупцияга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси Шерали Қўчқоров. – Вазирликда шаффофлик принциплари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Мисол учун, вазирликнинг ҳар бир йўналиш бўйича натижалари, яъни ўзимизнинг расмий веб-сайтимиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз, медиа ресурсларимиз ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиб борилиши шаффофликни таъминлаб берувчи асосий воситадир. Қолаверса, вазирликнинг ўзида ҳам коррупцияга қарши курашиш чоралари кўрилмоқда. Бу йўналишларда биз имкон қадар инсон омилини камайтириш ва вазирлик фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ишларини олиб боряпмиз. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли буйруғи асосида 14 та коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжат тасдиқланган. Шунингдек, 2022 йил вазирлик ISO 37001:2016 халқаро стандартига (Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими) мувофиқлик сертификатига эга бўлган. Таъкидлаш лозимки, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи халқаро ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлган эди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img