|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Назорат − сифатга кафолат

Муҳим хабарлар

Албатта, қурилишда назорат катта аҳамиятга эга. Назорат орқалигина қурилиш сифатига эришиш мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси инспекторлари ҳамда қурилиш-синов лабораторияси мутахассислари томонидан бир қатор қурилиш объектларида мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Мониторинг натижасида “Янги Ўзбекистон” массивларида ҳам олиб борилаётган қурилиш ишларида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, Кегайли туманидаги “Актуба” ОФЙ “Янги Ўзбекистон” массивида “Нукус конструкция қурилиш” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган 5 қаватдан иборат турар жой объектининг иккинчи қаватида ажратиб турувчи деворлар (перегородка) мустаҳкамлигини ошириш учун ўрнатиладиган металл сим сеткалар ўрнатилмагани, деворларнинг 8 квадрат метр жойидаги ғиштнинг сифатсиз терилгани аниқланди.
Шунингдек, Беруний туманининг “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмачилигида “Бунёдкор Қорақалпоғистон” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган 24-сонли мактабгача таълим муассасаси биносидаги капитал таъмирлаш жараёнида ҳам қатор камчиликлар борлиги аниқланди. Жумладан, бино ва қурилмаларнинг сейсмик хавфсизлигига таъсир қилувчи, шунингдек, конструктив қоидабузарликлар, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари талаблари бузилгани, теновой навес жойида ғиштнинг сифатсиз терилгани аниқланди.
Аниқланган барча камчиликларни тез орада бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилиб, унинг ижроси назоратга олинди. Мониторинг ишлари давом этмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img