Қорақалпоғистонга бундан беш йил аввал борган инсон бугун уни осонгина таний олмаслиги мумкин. Боиси, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шаҳарсозлик, қишлоқ ободлиги йўлидаги ислоҳотлар натижасида бу замин ҳам кўркам қиёфа касб этмоқда. Хусусан, 2024 йилги Давлат дастурида ҳам кенг кўламли қурилиш ишлари белгиланган бўлиб, йил бошидан буён уларнинг бир қисми амалга оширилди.
Шу қаторда Қорақалпоғистон Рес публикасининг барча ҳудудларида ижтимоий объектлар, йўллар, “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уйжойларни сифатли, тез ва ўз вақтида бажаришга катта эътибор қаратилмоқда. Яқинда Республика ишчи гуруҳи Қо- рақалпоғистон Республикасида бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиштаъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Хусусан, ишчи гуруҳ Беруний туманида жойлашган бетон ва асфальт ишлаб чиқарувчи “Шаббоз Тош” МЧЖ, 49 умумтаълим мактабида “Очиқ бюджет” асосида бунёд этилган футбол майдончаси, У. Жуманиёзов номидаги ОФЙда жойлашган оилавий поликиника биноси, “Кашфиётчи ёшлар” МЧЖ томонидан қурилган туман марказидаги кўп қаватли уйлар ва бошқа яна 15 дан зиёд ижтимоий объектдаги қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари соҳада бюджет маблағларини талонторож бўли- шини олдини олиш, коррупция аралашишига йўл қўймаслик, яширин иқтисодиётҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ га чек қўйиш ва объектларни ўз вақтида ҳамда сифатли топширилишини ҳам назоратдан ўтказди.


