|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Муҳим хабарлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти вакиллари ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда Энергетика вазирлиги, Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш
илмий-тадқиқот институти ҳамда JICA томондан имзоланган шартнома, энергия менежери схемаси ва нол энергия биноси (ZEB) лойиҳаси асосида бир қатор вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, Япония тажрибаси асосида институт билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ZEB биноларни ривожлантириш бўйича тегишли чора тадбирларни амалга ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш, энергияни тежаш бўйича стандартларни қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш ва самарали иситиш бўйича чора тадбирлар таклифини яратиш, энергияни тежаш, яшил трансформация маркази ва энергия менежери дастури ишлаб
чиқиш, ZEBни ривожлантириш учун Япониянинг интеграциялашган тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, учрашув давомида
лойиҳани самарали амалга ошириш бўйича иш режа, ишчи гуруҳ таркиби
ҳамда келгусида амалга ошириладиган тадбирлар келишиб олинди. 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img