|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ – инсон манфаатларига хизмат қилади

Муҳим хабарлар

Мамлакатимиз Президентининг Бухоро вилоятига ташрифини воҳамизнинг қурувчилари ўзгача бир кайфият билан қарши олишади. Бу сафарги ташриф ҳам шундай бўлди. Президентимиз Бухорода учта йирик иншоот – Бухоро газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишини бошлаб берди.

Айниқса, Қоракўл туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўриш орқали одамларнинг бугунидан розилигига ишонч ҳосил қилишлари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган халқпарвар сиёсатнинг ёрқин намунасидир. Зеро, айнан мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида вилоятимизнинг Қоракўл туманида янги массив учун “Дўрмон” ҳудуди белгиланиб, қурилиш ишлари жадал бошланган эди.
Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари натижасида бугун кўз ўнгимизда халқпарвар “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлади. Бугунги кунга келиб, массивда 12 та 240 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар жой мажмуасида яшаётганларнинг қувончи чексиз. Шуниси аҳамиятлики, келгуси 5 йил давомида бу ердаги кўп қаватли уйлар сони 70 тага, аҳоли хонадонлари эса 1400 тага етказилади. Ўтган давр мобайнида массивда 330 ўринга мўлжалланган мактаб, шунингдек, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикчилиги асосида яна 120 ўринли замонавий болалар боғчаси ва 100 қатнов ўрнига мўлжал- ланган оилавий поликлиника бинолари ҳам қуриб битказилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img