2024 йилнинг 18-21 июнь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида МДҲдаги энг йирик кўчмас мулк анжумани “Ҳаракат” форуми бўлиб ўтди. Форумнинг 5 йиллиги сигмент бозоридаги энг сўнгги янгиликларни муҳокама қилиш, ҳамкорлар ва инвесторларни жалб этиш, кўчмас мулк ва шаҳарсозлик соҳасида илғор халқаро тажрибани алмашиш йўлида минглаб соҳа экспертларини бир ерга жамлади.
Тадбирда Ўзбекистон қурувчилар ассоцияцияси раиси Мансур Ниёз муҳаммедов, шунингдек, юртимиздаги йирик қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этишди. Форум доирасидаги музокаралар давомида кўчмас мулк бозоридаги бошқа ютуқлар қатори соҳани рақамлаштиришнинг ўсиш динамикаси ҳам давлат ва унинг фаоллашган роли туфайли сезиларли ортгани таъкидланди. Мазкур йўналишда Россия кўчмас мулк бозорида компаниялар ва истеъмолчиларга ўз фаолиятини самарали ташкил қилиш ва бозордаги тенденциялар, имкониятлар ҳамда ўзгаришлар ҳақида хабардор бўлиш имконини берувчи бир қатор йирик платформалар яратилган.
Анжуман доирасида Мансур Ниёзмуҳаммедов Қозоғистон қурувчилар уюшмаси президенти Виктор Микрюков ва Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси қўмитаси раисининг уй-жой соҳасида коммунал хизмат кўрсатиш секторининг тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Сусана Киракосян билан учрашди. Музокаралар давомида шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида норматив-ҳуқуқий база- ни, техник нормалар ва стандартларни такомиллаштириш, шунингдек, қурилиш ва ужой коммунал хўжалигини босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича қўшимча чор тадбирларни ташкил этиш юзасидан қатор келишувларга эришилди.


