|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

ФАРҒОНАНИНГ ЯНГИ ШАҲАРЧАСИГА БИР КЕЛИНГ

Муҳим хабарлар

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Фарғона вилоятида ҳам бунёдкорлик ишлари янада авж олган. Янги шаҳарчалар, массивлар барпо этиляпти, осмон билан бўйлашаётган уй-жойлар қад ростлаяпти.

Ўтган йилда вилоятда 150 та 8 минг 500 хонадонли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йил якунига қадар вилоятда 220 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш режалаштирилган. Фарғона шаҳридаги тош-шағалдан иборат даштда бошланган Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши янада қизғин давом этмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунига етказилиб, умумий майдони 300 гектар бўлган янги шаҳарда бугунги кунда 2 минг 800 хонадондан иборат 75 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилди. Йил охирига қадар яна 1 минг 500 та хонадонга эга 25 та 12 қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Хитойлик инвесторлар томонидан қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган, Фарғона водийсида ягона 30 қаватли муҳташам мажмуа қурилиши бошланди. “ECO TOWER” биносида меҳмонхона, турар жой, савдо ва кўн- гилочар мажмуалари ўрин олади. Шунингдек, Япониялик инвесторлар ташаббуси билан 3 гектар майдонда Япон боғи ва меҳмонхонаси, бир гектар майдонда замонавий тиббиёт клиникаси қурилишига киришилди. Швейцариянинг “RABAT” компанияси томонидан 4,5 гектар ер майдонида замонавий савдо комплекси қад кўтаради.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img