Вилоятнинг сўлим аҳоли пункти
– Шоҳимардон қишлоғидан ўтган Кўксув дарёси бўйида бунёд этилган мазкур микро ГЭСда 2 та гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, улар орқали йилига ўртача 13 млн кВт/соат
электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 3,5 млн метр куб табиий газни иқтисод қилиш ҳамда 5 минг 400 та хонадонни электр энергияси билан таъминлашга эришилади. Аҳамиятлиси, ГЭС ишга туширилиши орқали 8 нафар янги иш ўрни ҳам яратилди. Маълумот учун: бугунги кунда Шоҳимардон қишлоғидаги 1 205 та хонадонда 7 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур микроГЭС марказий тармоқдан узилган ҳолда ҳам қишлоқ аҳолисига электр энергиясини етказиб бера олади. Ҳудуд аҳолиси ва 40 дан ортиқ улгуржи истеъмолчи томонидан 2023 йилда 9,8 млн кВт/соат электр энергия истеъмол қилинган.



