|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

Сайхунободда кураш мактаби очилди.

Муҳим хабарлар

Кураш спорт тури кенг оммалашган Сайхунободнинг Пахтаобод маҳалласида вилоят прокуратураси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан кураш маҳорат мактаби ташкил қилинди

Мактаб шу ҳудуддаги собиқ касб-ҳунар коллежи биноси негизида ташкил этилган бўлиб, барча зарур шароитлар яратилган. Бу ерда 150 нафар спортчи ўз маҳоратини ошириш имкониятига эга. Тадбир доирасида вилоят прокурори кубоги мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Унда 100 га яқин ёш курашчи 3 вазн тоифасида ўзаро беллашдилар. Якунда ғолиблар медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, вилоят прокурори Савид Иматов, туман мутасаддилари, спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img