|

|

2026 йил 23 Май, Шанба
spot_img

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНГИ ҚИЁФАДА

Муҳим хабарлар

Ўзбекистон туманидаги “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 35-давлат мактабгача таълим муассасаси учун 150 ўринли, икки қаватли замонавий бино қурилиши бошланди. Бунёдкорлик ишлари жорий йилги инвестиция дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур таълим муассасасининг шу кунгача фойдаланиб келинган бино-иншоотлари дастлаб, 1974 йилда дала шийпони сифатида барпо этилган. Кейинчалик, 1984 йилда собиқ жамоа хўжалигига қарашли болалар боғчаси сифатида иш бошлаган маскан мослаштирилган бинода фаолият юритиб келган. Сўнгги вақтларда ушбу муассасадаги 5 та гуруҳда 130 нафар бола тарбияланаётган эди. Кўп йиллик муаммони бартараф этиш мақсадида маънан эскирган бино ўрнида 150 ўринли, 2 қаватли замонавий маскан барпо этиш юзасидан инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард 883 миллион сўм маблағ ажратилди. Ҳозирда пудрат ташкилоти томонидан муассасада қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳрида жойлашган 49-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш имкониятлари янада кенгаядиган бўлди. Жорий йилги Инвестиция дастури асосида таълим даргоҳи учун 510 ўринли 3 қаватли қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 4 миллиард 443 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Мактабнинг дастлаб, 1970 йилда қурилган мавжуд бинолари 860 ўринга мўлжалланган бўлиб, сўнгги ўқув йилида масканда қарийб 1 640 нафар ўқувчи икки навбатда таҳсил олишган эди. Ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан қарийб икки баробар ортиқлиги, навбатлилик коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, амалга татбиқ этилди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img