Байрам арафасида бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Жиззах вилоятда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишдилар.
Илк танишув Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалла фуқаролар йиғи- ни ҳудудида қад ростлаган тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди.
– Ушбу лойиҳанинг қиймати 72 миллиард 157 миллион сўмни ташкил этиб, қуввати 270 ўринга мўлжалланган ва 8 та
жарроҳлик хонаси мавжуд, – деди “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ДУК лойиҳаларни бошқариш қурилиштехник кузатиш бўлими бош мутахассиси Акбар Субҳонов ЎзА мухбири Абдужалол Қаюмовга. – Шу кунгача объектда пудратчи “Агро Квант” МЧЖ томонидан ер ва пойдевор, колоннаригель ва плита ўрнатиш, бинонинг ички тўсиқ деворлари, том қисми, иссиқлик тизими, электр, алоқа ва бошқа кабел монтаж, фасадга гранит кафел монтаж фасадга гранит кафел монтаж қилиш ишлари 100 фоизга, ички пардозлаш ишлари 95 фоизга бажарилган. Ушбу тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қуввати 100 қатновга ва 75 ўринли ётоқ
ўрни мавжуд бўлган вилоят кўз касалликлари шифохонаси пудратчи “Мукаммал
Қурилиш Савдо” МЧЖ томонидан бунёд этилиб, фойдаланишга топшириш учун
шай ҳолга келтирилган. Шундан сўнг, шаҳардаги “Сангзор” МФЙ ҳудудида қурилиш ишлари қизғин бораётган Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг 2500 ўринли ўқув биноси ва 600 ўринли талабалар турар жойидаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Пудратчи “Диамонд” ХК томонидан
“Қишлоққурилиш лойиҳа” МЧЖ лойиҳаси асосида барпо этилаётган 7 қаватли ўқув
биносида қурилишмонтаж ишлари жадал олиб борилмоқда. Пудратчи “Сифат плюс
қурилиш” МЧЖ қурувчимуҳандислари томонидан 7 қаватли талабалар турар жой биноси қурилишини амалга оширмоқда.


