|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Жиззах – Ўзбекистоннинг катта қурилиш майдонига айланмоқда

Муҳим хабарлар

Байрам арафасида бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар Жиззах вилоятда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишдилар.

Илк танишув Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалла фуқаролар йиғи- ни ҳудудида қад ростлаган тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди.
– Ушбу лойиҳанинг қиймати 72 миллиард 157 миллион сўмни ташкил этиб, қуввати 270 ўринга мўлжалланган ва 8 та
жарроҳлик хонаси мавжуд, – деди “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ДУК лойиҳаларни бошқариш қурилиш­техник кузатиш бўлими бош мутахассиси Акбар Субҳонов ЎзА мухбири Абдужалол Қаюмовга. – Шу кунгача объектда пудратчи “Агро Квант” МЧЖ томонидан ер ва пойдевор, колонна­ригель ва плита ўрнатиш, бинонинг ички тўсиқ деворлари, том қисми, иссиқлик тизими, электр, алоқа ва бошқа кабел монтаж, фасадга гранит кафел монтаж фасадга гранит кафел монтаж қилиш ишлари 100 фоизга, ички пардозлаш ишлари 95 фоизга бажарилган. Ушбу тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қуввати 100 қатновга ва 75 ўринли ётоқ
ўрни мавжуд бўлган вилоят кўз касалликлари шифохонаси пудратчи “Мукаммал
Қурилиш Савдо” МЧЖ томонидан бунёд этилиб, фойдаланишга топшириш учун
шай ҳолга келтирилган. Шундан сўнг, шаҳардаги “Сангзор” МФЙ ҳудудида қурилиш ишлари қизғин бораётган Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг 2500 ўринли ўқув биноси ва 600 ўринли талабалар турар жойидаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Пудратчи “Диамонд” ХК томонидан
“Қишлоққурилиш лойиҳа” МЧЖ лойиҳаси асосида барпо этилаётган 7 қаватли ўқув
биносида қурилиш­монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда. Пудратчи “Сифат плюс
қурилиш” МЧЖ қурувчи­муҳандислари томонидан 7 қаватли талабалар турар жой биноси қурилишини амалга оширмоқда.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img