Маълумотларга кўра, ХХ асргача олти қаватдан баланд бино қурилмаган. Бунга баланд биноларга зиналар ўрнатиш, унинг тепа қисмига сув чиқариш қийинлиги ва бошқа омиллар сабаб бўлган. Электрдан фойдаланиш оммалашгандан сўнг ХХ аср бошларида баланд бинолар қурилиши бошланиб, осмонўпар бинолар қурилиши эса 1930 йиллардан авж олди. Ҳозирги ўлчовларга кўра, бино осмонўпар мақомини олиши учун у камида 150 метр ва ундан баланд қилиб қурилиши керак. Шунингдек, 300 метрдан баланд қурилганлари жуда баланд осмонўпар бинолар деб аталади.
Қолаверса, ҳозирги пайтда дунёда баландлиги 150 метрдан ошадиган қарийб
5 мингта бино бор. Яна мингга яқини қурилиш жараёнида. Улар орасида қуриб
битказилган жуда баланд осмонўпар бинолар сони 200 га яқин. Қурилаётганлари эса 130 тадан ошади. Шунингдек, 200 дан ошиқ осмонўпар бино қурилиши
тўхтатилган. Улар орасида жуда баланд мақомига эга бўлганлари сони 40 та.


