Ҳар бир газета таҳририяти учун обуна мавсуми энг муҳим жараён ҳисобланади. Чунки обунанинг кам ёки кўплиги ўша газетанинг келгуси фаолиятини, тақдирини белгилаб берувчи асосий омилдир.
Шу боис, “O‘zbekiston bunyodkori” газетаси таҳририяти жамоаси ҳам
2025 йилги обуна мавсумидаги тарғибот тадбирларида газета ихлосмандларини янада фаолликка чорлаш мақсадида бир қанча мукофотлар таъсис этганди. Хусусан, обуна жараёнидафаол қатнашиб, ҳудудда газета обуна режасини бажарган Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ноутбуклар
билан мукофотланиши ваъда қилинган эди.
Мавсум якунида учта ташкилот Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси, Самарқанд вилояти ҳамда Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ушбу
мукофотни қўлга киритишди. Мукофотларни топшириш мақсадида ташкил этилган тадбирларда газета бош муҳаррири Дилшод Жалолов жамоаларни ушбу ютуқ билан
табриклаб, обуна жараёнида фаол қатнашгани учун миннатдорчилик билдирди.


