Андижон вилоятининг қай бир ҳудудига борманг, бунёдкорлик жараёнига дуч келасиз. Шаҳарлар қиёфасига кўрк қўшаётган бинолар, аҳоли турмуш шароитини
яхшилашга хизмат қилувчи ободонлаштириш ишлари, барпо этилаётган яшил маконлар – буларнинг барчаси халқимизга яратилаётган қулай шароит
ва имкониятлар маҳсулидир. Олтинкўл туманида фойдаланишга топширилган
“Гулчилик маркази” эко-агротуризм манзили ан шулардан биридир.
2021 йил 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика
ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди, – деди марказ масъул ходими Наврўзбек Содиқов. – Унга биноан, мамлакатимизнинг бир нечта туманлари, жумладан, Андижон вилоятининг
Олтинкўл, Избоскан ва Андижон туманларини гулчиликка ихтисослаштириш кўзда тутилган.

