|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНДИ

Муҳим хабарлар

Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2023
йил 25 декабдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш доирасида вилоятларнинг энг чекка ҳудудларида ҳам туб ўзгаришлар юзага келмоқда. Бунинг натижсида аҳолининг узоқ йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммолари бартара этилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида ҳам аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича кўплаб хайрли ишлар бажариляпти.
Натижада йўл, электр энергияси, табиий газ, тиббиёт, халқ таълими, аҳолини
иш билан таъминлаш, томорқачилик ва тадбиркорликни ривожлантириш,
қўйингки, барча соҳаларда туб ўзгаришлар ясалмоқда. Жумладан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Биргина 2024 йилнинг ўзида тумандаги 5700 метр масофага сув тармоғини тортиш, 2 та сув қудуғи ва 1 та сув тозалагич ускунасининг ўрнатилиши орқали 400 нафар аҳоли илк
бор ичимлик суви билан таъминланган бўлса, 650 нафар ҳамюртларимизга
хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img