|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

САЙХУНОБОД – янги саноат марказига айланмокда

Муҳим хабарлар

Сайхунобод гуманида «Фаровон» кичик саноат зонаси худудидаги 31,5 гектар майдонда умумий киймати 60 миллион доллар булган 7 та йирик ишлаб чикариш корхонаси курилишига старт берилди. Бу лойихаларнинг амалга оширилиши туманнинг иктисодий салохиятини оширишда мухим кадам булади.

Бундан ташқари, “Фаровон” кичик саноат зонасида умумий қиймати 90 миллион АҚШ доллари бўлган 5 та лойиҳа доирасида қурилиш ишлари жадал суръатда олиб бориляпти. Ушбу лойиҳалар йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Умуман олганда, ушбу саноат зо-насидаги лойиҳалар доирасида жами 150 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилади. Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 50 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, 950 миллиард сўмлик
саноат маҳсулотлари ҳамда импорт ўрнини босувчи 30 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Энг муҳими, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 3500 нафар доимий иш ўрни яратилади. Бу эса, туман аҳолисининг бандлигини
таъминлаш ва турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлади. Қолаверса, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, импортга
боғлиқликни камайтириш ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мазкур лойиҳа орқали ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги оширилиб, экспорт бозорларига чиқариш имкони яратилади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img