Яқинда Самарқандда “Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: барқарор ривожланиш ва фаровонлик учун минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро иқлим форуми бўлиб ўтди. Унда Европа кенгаши ва Европа комиссияси раҳбарлари ҳамда Марказий Осиё давлатлари президентлари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раиси, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардан 26 давлат вакиллари қатнашдилар
Форумнинг ялпи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида иқлим муаммоларини ҳал этишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Жумладан, ўрмон ёнғинлари, чўлланиш ва сув сифатининг ёмонлашуви каби глобал чақириқларга эътибор қаратди. Вилоятда ўтган йилда барча дастурлар доирасида 216,2 миллиард сўм маблағлар ажратилиб, жами 588,5 километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари, шундан, 492,1 километр ичимлик суви, 96,4 километр оқова сув тармоқлари қурилди. Шунингдек, 602 дона ичимлик суви иншооти қурилиб, реконструкция қилинди, 6 дона оқова сув тозалаш иншооти барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда Самарқанд
вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” АЖ ҳамкорлигида жамият тасарруфида бўлган 509 та сув иншоотида таъмирлаш, рақамлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу юмушларга жамият ички имкониятларидан 7,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб,
унинг ҳисобига 509 та сув иншоотида 212 та энерготежамкор янги насос, 606 та задвижка, 308 та электр шит ўрнатилди. 46,8 километр сув тармоғи тортилиб, 5,3 километр сув кўтариб берувчи қувурлар алмаштирилди ҳамда 76 та насос ва 197 та сув минораси таъмирланди.

