Сўнгги олти йилда мамлакатимиз аҳолиси 5 миллион 500 минг нафарга ўсиб, 36 миллиондан ошди. Шу билан бирга, шаҳарларимиз ҳам кенгайиб,тобора замонавийлашиб бормоқда. Бу эса уй-жойга бўлган эҳтиёжни ҳам ошишига сабаб бўлади. Юртимизда аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида кўплаб турар жойлар барпо этилишидан кўзланган мақсад ҳам аслида ана шу талабни қондиришдир. Шу жиҳатдан олганда, 2017 йилдан буёғига республика бўйича 326 мингта янги уй фойдаланишга топширилгани, бу даврда уй-жой билан таъминлаш аҳоли жон бошига 18 фоизга кўпайгани ҳам диққатга сазовордир. Охирги уч йилда эса банклар томонидан 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилган. Эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилган. Булар кичкина рақамлар эмас, албатта. Бунинг ортида, аввало, инсонпарвар давлатда “инсон қадри учун” тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотлар самараси турибди. Зеро, шундай саъй-ҳаракатлар туфайли нафақат янги уй-жойлару ижтимоий объектлар қад ростлаяпти, балки шаҳару қишлоқларимиз инфратузилмаси замонавийлашиб, қўшимча тармоқлар имконияти ҳам ортмоқда. Соҳага бозор тамойиллари жорий қилингани натижасида юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Йиғма темир-бетонли кўп қаватли
уйлар қурувчи 11 та йирик кластер тузилди. Тадбиркорларга шароит яратилгани туфайли цемент, газоблок, кафель, керамогранит ишлаб чиқариш кўпайиб, уларнинг нархи анча арзонлашди. ПироОхирги уч йилда эса банклар томонидан 210
минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредити ажратилган. Эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилган. Булар кичкина рақамлар эмас, албатта. Бунинг ортида, аввало, инсонпарвар давлатда “инсон қадри учун” тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотлар самараси турибди. Зеро, шундай саъй-ҳаракатлар туфайли нафақат янги уй-жойлару ижтимоий объектлар қад ростлаяпти, балки шаҳару қишлоқларимиз инфратузилмаси замонавийлашиб, қўшимча тармоқлар имконияти ҳам ортмоқда.
Соҳага бозор тамойиллари жорий қилингани натижасида юзлаб хусусий буюртмачи компаниялар шаклланди. Йиғма темир-бетонли кўп қаватли уйлар қурувчи 11 та йирик кластер тузилди. Тадбиркорларга шароит яратилгани туфайли цемент,
газоблок, кафель, керамогранит ишлаб чиқариш кўпайиб, уларнинг нархи анча арзонлашди. Пироваридида, ўтган йили 60 минг хонадонли кўп қаватли уйлар барпо этилди. 31 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилишига киришилди. Умуман, жорий йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 баравар оши-
рилиб, 90 мингга етказиш режалаштирилган.


