Янгиланган ва янгиланаётган шаҳарсозлик норма ва қоидалари (ШНҚ) билан танишиб бориш юртимизда фаолият юритаётган ҳар бир қурилиш соҳаси вакили учун катта аҳамиятга эга. Зеро, фаолияти давомида қурилишнинг замонавий ва инновацион услубларидан фойдаланиш ҳамда бу борадаги тартиб-қоидаларни пухта ўзлаштириш соҳа мутахассисларига ҳар дамда қўл келиши шубҳасиз.
Шу боисдан қабул қилинаётган янги ШНҚлар, уларга киритилаётган ўзгартиришлар “O‘zbekiston bunyodkori” газетасида доимий равишда чоп эттирилиб боришини маълум қиламиз. “O‘zbekiston bunyodkori”ни кузатиб боринг.


