Сўнгги йилларда мамлакатимизда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, замонавий
инфратузилмаларни барпо этиш борасида давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири сифатида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Денов туманини ривожлантиришга доир қарор ва топшириқлари асосида ушбу ҳудудда ҳам янги босқичдаги қурилиш, ободонлаштириш ва инвестиция лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, аҳоли сони тобора ортиб бораётган ва урбанизация жараёнлари жадал кечаётган туманда эндиликда 3 500 хонадонли турар жой мажмуаси қурилиши
бошланди.

