Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқаришва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлат
мукофотлари билан тақдирланди. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар йўлидаги катта хизматларни бажариб келаётган мукофот соҳиблари орасида айнан қурилиш, коммунал хўжалиги соҳаси йўналишида фаолият юритаётган
бир қатор ҳамкасбларимизнинг борлиги қувонарли ҳолдир.Шу билан бирга, кўп йиллик самарали меҳнати ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо ма-
салалари қўмитаси аъзоси Тулегенова Акшагул Абуевна “Эл-юрт
ҳурмати” ордени билан, “Uzbekistan GTL” корхонаси қурилиш лойиҳаси директори Арзиев Шуҳрат Холович ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси бош директори Усмонов Улугбек Алимжо-нович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан, Марҳамат туманидаги
“Марҳамат қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамиятининг пардозчилар бригадаси бошлиғи Абдуллаева Зулхумор Бобожоновна, Хива туманидаги “Хива қурилиш сервис” кичик корхонаси директори Сабиров Мухамаджан Рустамович, Пахтакор тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Хужабекова Бувинсо Иса-
ковна, Самарқанд туризм маркази қурилиш дирекцияси директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Цой Тимур Виленович “Дўстлик” ордени билан, Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасининг автокўтаргич ҳайдовчиси Абдуллаев Исматилло Тиллоевич, Уйчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси Атаханов Носиржон Турсинович,
Сергели тумани ободонлаштириш бошқармасининг кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими бригада бошлиғи Ачилова Гулнора Эминжановна, Фарғона шаҳридаги “Safort Konsensus Kommunal” профессионал бошқарув компанияси раҳбари Камчиева Чарос Махамадсодиқовна, Миробод туманидаги “Миробод махсустранс” автотранспорт филиали ҳайдовчиси Каримқулов Комилжон Шодмонқулович, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг “БелАЗ” ҳайдовчиси Норкулов Али Умарович, Зомин туманидаги “Jizzax Organic” масъулияти чекланган жамиятининг капитал қурилиш бў-
лими бошлиғи Рахмонов Жонибек Рахмонович, “Янгийўл металл конструкция” корхонаси менежери Субҳонқулов Мухаммад Бобир Жамшедович, Самарқанд туризм марказининг қурилиш дирекцияси директори Якубов Алишер Садуллаевичлар “Шуҳрат” медали билан мукофотландилар.


