Бугунги кунда бутун дунёда муҳокама марказида турган асосий
экологик муаммолардан бири – бу иқлим ўзгаришидир. Унинг таъсири
нафақат қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида, балки инсон
ҳаётининг асосий манбаи бўлган ичимлик суви таъминотида ҳам яққол
сезилмоқда.
Сув – ҳаёт манбаи, табиат ва жамият барқарорлиги учун энг муҳим омил ҳисобланади.
Аммо иқлим ўзгариши натижасида сувнинг табиий айланиши издан чиқмоқда. Бу эса, сув манбалари камайиши ва сифатининг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда

