Аҳоли сони мунтазам ошиб, ҳудуди кенгайиб бораётган Тошкент учун йўл
инфратузилмасини ривожлантириш ва транспортлар ҳаракатига қулайлик
яратиш долзарб масала. Шу боис, равон йўллар, муаззам кўприклар қурилиб,
мавжудлари замон талабларига мос таъмирланмоқда. Жамоат транспорти тизимиучун учун хориждан замонавий автобус ва электробуслар келтирилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси ўртасида ривожланган мамлакатлар илғор тажрибасидан келиб чиқиб, BRT (Bus Rapid Transit) тизими асосида бунёд этилган автобус йўлаги яна бир катта қулайлик
бўлди

