|

|

2026 йил 20 Май, Чоршанба
spot_img

Жиззахлик “Кранчи қиз”…

Муҳим хабарлар

Очиғини айтганда, ушбу мавзуга ном беришда иккаланишлар кўп бўлди. Боиси, бугун ўз фаолиятини ердан 70 метр баландликда, қизлар учун ноодатий соҳада олиб борган Мадина Усмоновага жуда кўплаб таърифларни келтириш мумкин….
Келинг, дастлаб у билан танишувим ҳақида қисқача баён этай.
Бундан бир йил муқаддам, иш юзасидан Жиззах шаҳар ҳокимлигида бўлдим. Масъуллардан ижобий жавобни олиб, яхши кайфиятда, ҳокимлик биноси жойлашган Ўзбекистон кўчаси бўйлаб бироз пиёда юришга қарор қилдим. Шаҳарнинг ўзгаришларга юз тутган мазкур кўчасида бугун ўнлаб кўп қаватли уйлар қад ростламоқда. Кўз ўнгимда кўчанинг кеча, бугун ва эртанги ҳолати гавдаланиб, хаёллар оғушида борар эканман баландлиги чамаси 40 метрдан зиёд бўлган қурилиш крани бўйлаб юқорига кўтарилаётган қиз эътиборимни тортди. Махсус қурилиш либосида эканига қараганда, қиз шу объектда ишласа керак, аммо нега кранга чиқиб кетяпти, деган саволга жавоб олиш учун қурилишга масъулларни излай бошладим. Яқин атрофдаги йигитларга ўзимни таништириб, қиз ҳақида сўрадим.
Айтишларича, бу қиз айни вақтда 42 метрлик кранни бошқараётган экан. 21 ёшли Мадина Усмонова бу касбни эгаллаганига 1 йил бўлган бўлсада, бир нечта объектлар қурилишига ўз ҳиссасини қўшиб улгарган. “Унинг шахсий рекорди 70 метр баландликни ташкил этади”, деди суҳбатдошим. Бу маълумотлардан сўнг, қизиқишим ортиб, Мадина билан суҳбатлашиш учун уни ерга тушишини кута бошладим. Баланд минорада меҳнат қилаётган бўлажак суҳбатдошимнинг бажараётган ишларини кузатиб ҳайратим ошди.
Ниҳоят, белгиланган режани бажариб бўлди, шекилли, Мадина пастга тушди. “Кранчи қизга” ўзимни таништириб, унинг фаолияти билан танишиш мақсадида эканимни билдирдим. Ижобий жавобни олгач, суҳбатимиз ҳам бошланди. Ўз навбатида, юқори даражада аниқлик ва масъулият талаб қилинадиган ушбу касбни нега танлагани қизиқ, албатта.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img