2023 йил 10 февраль куни Урганч шаҳри, Шерозий кўчаси, 12-уйда бўлиб ўтадиган очиқ аукцион савдога “Урганч буюм савдо” МЧЖнинг 2023 йил 5 январдаги 09/01-сонли хатига асосан Урганч шаҳри, Янги шовот йўли кўчаси, 22-уйда сақланаётган, таъмирталаб ҳолатдаги қуйидаги автотранспорт воситаси қўйилмоқда:
2014 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 90 063 САА бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси, бошланғич баҳоси – 35 789 000 (ўттиз беш миллион етти юз саксон тўққиз минг) сўм.
Ушбу автотранспорт воситаси 2023 йил 10 февралдаги очиқ аукцион савдода сотилмай қолган тақдирда, такрорий аукцион савдолари 2023 йил 31 март кунигача расмий иш кунлари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.
Аукцион савдода қатнашиш истагида бўлган талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:
– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
– жисмоний шахслар – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.
Ушбу савдода қатнашиш истагида бўлган харидорлар 2 (икки) фоиз гаров пули тўлаган ҳолда закалат шартномасини тузиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ихтиёрий қўшимча хизматлар (ахборот ва маслаҳат хизмати) кўрсатиш учун тўлов олинади.
Аризаларни қабул қилиш савдо бошланишидан бир кун олдин соат 16.00 да тўхтатилади.
Закалат пули қуйидаги ҳисоб рақамига тўланади: 2020 8000 0049 5964 3001 АТИБ “Ипотека-банк” Тинчлик филиали МФО 00580 СТИР 302 221 689.
Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 5 (беш) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш юклатилади.
Телефон: 91-421-00-88.
Расмий веб-сайт: www.koss.uz
4621 рақамли гувоҳнома.

