|

|

2026 йил 15 Май, Жума
spot_img

Чилонзор буюм савдо комплексидаги савдо шохобчалар очиқ танлов савдода

Муҳим хабарлар

Реклама
Реклама
“O‘zbekiston bunyodkori” газетаси Реклама бўлими

“Ko‘chmas mulk xizmatlarini ko‘rsatish jamiyati” МЧЖ томонидан ташкил этиладиган очиқ танлов савдоларига “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖнинг 2023 йил 4 январдаги 2-сонли буюртманомасига асосан қурилиши режалаштирилаётган савдо шохобчаларининг ижарага олиш ҳуқуқи қўйилмоқда:

  1. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида жойлашган, савдо шохобчаларининг сони – 8 дона, савдо шохобчаларининг ҳар бири майдони – 36 квадрат метрдан иборат, савдо шохобчаcи ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 581 760 000 сўм.
  2. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида жойлашган, савдо шохобчаларининг сони – 2 дона, савдо шохобчаларининг ҳар бири майдони – 33 квадрат метрдан иборат, савдо шохобчаcи ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 533 280 000 сўм.
  3. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида жойлашган, савдо шохобчаларининг сони – 27 дона, савдо шохобчаларининг ҳар бири майдони – 16,5 квадрат метрдан иборат, савдо шохобчаcи ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 266 640 000 сўм.
  4. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида жойлашган, савдо шохобчасининг сони – 1 дона, савдо шохобчасининг майдони – 18 квадрат метрдан иборат, савдо шохобчаcининг бошланғич баҳоси – 290 880 000 сўм.
  5. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудида жойлашган, савдо шохобчасининг сони – 1 дона, савдо шохобчасининг майдони – 20 квадрат метрдан иборат, савдо шохобчаcининг бошланғич баҳоси – 317 140 000 сўм.

Савдода иштирок этиш истагини билдирган талабгорлардан аризалар ушбу хабарнома чоп этилган санадан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Таклифларни қабул қилиш охирги муддати: 2023 йил 20 январь соат 16.00 гача.

Талабгорларнинг таклифлари 2023 йил 24 январь куни соат 11.00 дан бошлаб кўриб чиқилади. Энг юқори таклифни берган талабгор билан сотувчи ўртасида келишув битими тузилади.

Танлов савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2023 йил 6, 15 январь, 24, февраль, 7, 16, 27 март, 5, 14, 24 апрель, 3, 12, 22, 31 май, 12, 21, 30 июнь, 10, 19, 28 июль, 7, 16, 28 август кунлари сотилгунга қадар соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади.

Савдода қатнашиш учун талаб­горлар ёпиқ конвертда солинган таклифлари ва ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этишади:

  • юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • жисмоний шахслар – СТИР ва пас­портнинг нусхаси.

Талабгорлар ижарага олиш ҳуқуқининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги суммани закалат сифатида “Ko‘chmas mulk xizmatlarini ko‘rsatish jamiyati” МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига савдода иштирок этиш учун ариза топширгунга қадар тўлашлари шарт: 2020 8000 5053 3172 3021 ХАТБ “DAVR BANK” Олмазор филиали МФО 01121 СТИР 308 112 732.

Таклифи маъқул топилган талабгорга савдо ўтказилган кундан бошлаб 20 банк кун ичида сотувчи билан ижара шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдолар ўтказиладиган ва савдода иштирок этиш учун аризалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли кўчаси, 33-уй.

Телефон: 97-340-22-69.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img