Китоб туман марказидан ўтувчи 4Р-23Л автомобиль йўлининг Оқ сув дарёси
устидан ўтган кўприк кенгайтириляпти.
Мазкур лойиҳани “Йўл қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ амалга оширмоқда. Умумий қиймати 9,8 миллиард сўм бўлган ушбу ишлар доирасида ҳозирги 13 метрли кўприк яна 11 метрга кенгайтирилади. Натижада, йўл 6 қаторли бўлиб, транспорт оқимини сезиларли даражада енгиллаштиради.

