|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Малакали бинокорлар эртанги кунимизнинг муносиб эгаларидир

Муҳим хабарлар

Райҳона Хўжаева
Райҳона Хўжаева
2003-2007 йиллар давомида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тугатган. Унинг таълим-тарбия, маънавий-маърифий, қурилиш-бунёдкорлик мавзуларидаги мақолалари матбуот саҳифаларида чоп этилиб келинмоқда.

Жадаллик билан ривожланиб бораётган қурилиш соҳасида бугун малакали мутахассисларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Шу боис, ўз касбининг ҳақиқий усталари, асл қурувчилар ҳамма жойда қадрли ва ҳар жойда керак. Мақоламиз қаҳрамонини ҳам қурилиш соҳасининг ҳақиқий жонкуяри, умидли вакили десак, муболаға бўлмайди. Боиси, юртимиздаги энг йирик қурилиш корхонасидан бирида масъулиятли вазифани бажариш ҳар кимга ҳам ишониб топширилавермайди.
“12-трест” акциядорлик жамиятининг 52-қурилиш бошқармаси бошлиғи Аббос Қодирий 1984 йилда Тошкентда туғилган. Оиладаги беш нафар фарзанддан биргина у болалигиданоқ қурилиш соҳасига қизиқиб катта бўлди. Бу қизиқиш улғайган сари қатъий мақсадга айланиб, у Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Сув хўжалиги факультетига ўқишга кирди. Изланувчан талаба олийгоҳдаги ўқиши давомида ўзидаги ғайрат-шижоат ва интилувчанликни намоён этиб, нафақат тенгдошлари, балки устозларининг ҳам ишончини қозонди. Айниқса, амалиёт жараёнларида бевосита гувоҳ бўлгани – қурилиш объектларидаги қизғин иш палласи ва қурувчиларнинг фидокорлиги унда танлаган касбига бўлган меҳрни янада оширди.
2009 йилда институтни битирган Аббос Қодирий диплом қўлига тегиши билан “12-трест”га ишга келади. Қурилиш соҳасидаги илк фаолиятини дурадгорликдан бошлаган қаҳрамонимиз малакаси ошиб боргани сари мастер ёрдамчиси, мастер, прораб, катта прораб, участка бошлиғи, бош муҳандис вазифаларигача кўтарилди. Шу йилнинг февраль ойидан буён 52-қурилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. Жамоа фаолияти асосан биноларни пардозлашдан иборат. Бу борада улар энг замонавий усуллар ва сифатли маҳсулотлардан унумли фойдаланишади. Шу боис, уларнинг хизматига талабгорлар етарлича. Ҳозирги кунда 250 нафар қурувчи меҳнат қилаётган 52-қурилиш бошқармасида иш ҳажми ортган пайтда 700-800 нафаргача ишчи-хизматчи фаолият юритади.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img