|

|

2026 йил 15 Май, Жума
spot_img

МАНФААТИМИЗ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДАН УСТУНМИ? ёхуд ислоҳга муҳтож чиқинди муаммоси

Муҳим хабарлар

Бу йил мустақилликка эришганимизнинг 33-йили ҳам бошланди. Шу йиллар мобайнида ўз йўлимизни, тараққиёт йўналишларимизни бир қадар белгилаб олдик. Дунёда бир мамлакатнинг маънан борлигини исботлаш учун етарли муддат. Шундай эмасми? Аммо баъзи муаммолар, камчиликлар борки, онгимизда асрлардан буён илакишиб юради. Биласиз, сўнгги вақтда Тошкент экологик муаммолар қуршовида қолди. Кимдир сони ортган машиналарни, кимдир кескин ўсиб борган қурилишларни, кимдир ишлаб чиқариш жараёнидаги камчиликларни танқид қилмоқда. Қуйида тўхталадиган мавзумиз ҳам бу жараённинг бир бўлаги, десак адашмаган бўламиз.

Хуллас, гап чиқиндилар ҳақида.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сонли “Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бу йўналишда бир қатор муаммоларга ечим берилган эди.

Аввало, қарорда кўзда тутилган ечим нуқталарини ҳавола қиламиз. 2024 йил 1 январдан бошлаб:

– кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади. Бунда:

– мазкур чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган мажбурий тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади;

– агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни йиғиш ва маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларига ёки келишилган махсус жойларга етказиш тўлиқ кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан амалга оширилади;

– маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки келишилган махсус жойларда тўпланган агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлар томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари билан келишилган ҳолда режа-график асосида амалга оширилади.

Мазкур қарорнинг эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда кўп квартирали уйлар атрофида йиғилиб қолган шох-шаббалар, хазонлар ва бошқа маиший чиқиндилар янги оширилган тарифдаги 7 500 сўмлик тўлов ичида бўлади. Биз жараён ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация тизимини мувофиқаштириш бошқармаси бошлиғи Обиджон Мўминов билан боғланганимизда шундай жавоб берди:

– Айтиш керакки, кўп қаватли уйлар атрофидаги хазонлар ва маиший чиқиндилар масаласи анча йиллардан бери жиддий муаммо эди. БСКлар ташув оператори билан шартнома қилиши, қилганда ҳам унинг неча кунлаб кечикиш масаласи ҳамма учун муаммолигича қолаётганди. Вазирлик ҳолатни чуқур ўрганиб, ўз таклиф ва ташаббусларини тайёрлади ҳамда ушбу қарор қабул қилинишига муносиб ҳиссасини қўша олди. Буни Президентимизнинг соҳага бўлган жиддий эътибори, деб биламан. Эндиликдаги масала қонунларга риоя этилишини таъминлашдан иборат. Бугунги кунда ишни тизимли ташкил этишга бор эътиборимизни қаратяпмиз.

Қарор кучга кирганидан келиб чиқиб, реал вазиятни ўрганишга ҳаракат қилдик. Бу ҳақда Юнусобод туманидаги “Феникс АРТ Сервис” бошқарув сервис компанияси раҳбари Артём Секинаев шундай деди:

– Аввал кўп қаватли уйлар атрофидаги хазонлар, чиқиндилар учун “Махсустранс” ДУК билан шартнома қилишга тўғри келарди. Айнан шу ташувлар учун ойига 10 млн сўмдан кўпроқ тўловларни амалга оширардик. Аммо шундаям бу чиқиндилар вақтида олиб кетилмас, аҳвол илтимосдан ялинишгача, тортишувларгача бориб етарди. Аслида, бу харажатлар юки ҳам яна аҳолининг зиммасига тушарди. Эндиликда аввалгидек чиқиндиларни йиғиб берамиз. “Махсустранс” вакиллари эса маиший чиқиндиларнинг янги тарифи ичида бу ишни бепул бажариши керак. Аммо бу ишни ҳали амалга оширмади. “Машинамиз етмайди”, “Имконимиз йўқ”, каби важлар келтиришяпти. Вазият изга тушишини кутяпмиз.

Юнусобод туманидаги ўрганишларимиз фонида қарор ҳамон амалда таъсирга эга бўлмаганини кузатдик. Буни бир қанча бошқарув сервис компанияси раҳбарлари ҳам тасдиқлади. Жумладан, “Устазода қурилиш” бошқарув сервис компанияси раҳбари Бегимқул Бердиев ҳам вазият ҳақида ўз мулоҳазасини билдирди:

– Президентимиз биз учун кўп енгилликлар беряпти. Айниқса, 278-сонли қарордан жуда ҳам хурсанд бўлгандик. Аммо бу қарор 1 январдан бошлаб кучга кирган бўлса-да, ҳали амалда ҳеч нарса ўзгармади. “Махсустранс” вакиллари “Биз фақат маиший чиқиндиларни ташиймиз, шох-шаббаларни олиб кетиш мажбуриятимизга кирмайди, бундай буйруқ берилмаган”, деб кўп қаватли уйлар атрофидаги чиқиндиларни олиб кетишмаяпти.

Бу ҳолат бўйича “Мумтоз сервис”, “Кафолат таъмир” каби яна бир қатор бошқарув сервис компаниялари вакиллари билан ҳам гаплашдик. Уларнинг ҳам хафсаласи пир бўлган. Қарорлар ижросига риоя қилинмаётганидан ранжишмоқда. Шох-шаббаларни олиб кетиш қарорда кўрсатилган. Аммо “Махсустранс” вакиллари нима учун “Шох-шаббаларни олиб кетиш вазифамиз эмас, бизга буйруқ бўлмади”, деган гапни қайси мантиққа кўра илгари суришмоқда, ҳайронмиз?! Биз бежизга Юнусобод туманини ўрганиш объекти сифатида танламадик. Чунки кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари айнан шу ҳудудда синов тариқасида жорий қилинган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Махсустранс” ДУК корхонаси Матбуот котиби Козимжон Ҳайдаров билан суҳбатлашдик:

– Тариф оширилишига кўпчилик норози бўлган бўлиши мумкин. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Аввалги 4 500 сўмлик тариф 2017 йилда бегиланган. У пайтда 1 литр дизель ёқилғиси нархи 5 200 сўм эди. Ҳозир эса 11 000 сўм. Охирги 3 йил ичида катта иқтисодий юк билан ишладик. Агар нархни бу йил кўтармаганимизда фаолиятимиз ҳам сўроқ остида қоларди. Сиз айтаётган аҳоли билан зиддиятли ҳолатлар кўпинча маҳаллаларда содир бўлади. Музлама пайти тор кўчаларга кира олмаймиз. Шу сабаб кимдир қолиб кетиши ёки машина бузилиши оқибатида белгиланган вақтга нисбатан узилиш бўлади. Бу муаммолар кўпроқ Сағбон кўчаси ва Қўштут маҳалласи кўчаларида тез-тез содир бўлади. Чунки эски уйлар бўлгани учун кўчалар жуда тор. Аммо навбатчи машиналар қўйиб, буни тез орада ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Шуни ҳам айтиш керакки, одамлар кўчаларга чиқиндиларни олиб чиқиб ташлайди. Бу мумкин эмас. Экология ва санитарияга жиддий таъсир кўрсатади. Айниқса, Нурафшон кўчасида бу вазият ёмон аҳволда. Ҳамма кўчага чиқинди йиғиб ташлайверади. Биз эса айрим ҳолатларда бир кунда 7 мартагача кўчани тозалаб чиқишга мажбур бўламиз. Бу машиналарни ортиқча банд қилиб қўяди. Ҳозирда шаҳар бўйлаб “Махсустранс”нинг 439 та автомашиналари ҳаракат қилади. Яна янги машиналар харид қилиш режамизда бор. Худо хоҳласа, апрель ойида Оҳангаронда чиқиндини қайта ишлаш полигони ишга тушади. Бу билан ҳам чиқиндилар таъсиридаги экологик ҳолат анчайин яхшиланади, ҳам иқтисодий томондан фойдали. Яна шуни айтишим мумкинки, кўп қаватли уйлар атрофидаги чиқиндиларни тариф ичида ташишни ҳали ўз зиммамизга олмадик. Бу борада Олий Мажлисга таклиф киритилган. Натижасини кутяпмиз. Яқин вақт ичида барча камчиликларимизни бартараф этамиз.

Биз масалага бир йўла умумий ва холис баҳо бериш учун маҳаллалардаги ҳолатни ҳам ўргандик. Хусусан, Юнусобод туманининг Отчопар маҳалласи Обид Зокиров кўчасидаги ҳолат бўйича ўрганиш олиб борганимизда, бу ерда ҳам узилишлар ва норозиликлар борлиги маълум бўлди. Жумладан, маҳалла фаолларидан бири Шуҳратилло Исломов қуйидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

– Мен чиқиндилар бўйича бир йиллик тўловни олдиндан қилиб қўяман. Яқинда “Махсустранс”дагилар чиқиндиларни кейинги сафар олиб кетишини айтишди. Ваҳоланки, мен чиқиндиларни махсус бакларда сақлайман. Лекин нима учун ҳам пул тўлаб, ҳам уйимда ҳафталаб чиқинди сақлашим керак? Ўзи қоида бўйича ҳафтасига икки марта келиши керак. Аммо баъзан ҳафтасига бир марта ҳам келмайдиган ҳолатлар учраб туради. Баъзи кунлари сигнал ҳам чалишмайди, келганини билмай қоламиз.

Шуҳратилло аканинг гапларига маҳалла нуронийси Мирҳосил Собиров ҳам қўшимча қилди:

– Болам, ҳафтасига бир марта мунтазам келиб турса ҳам розимиз. Аммо шу ҳам баъзан йўқ. Фалон соатда келамиз, деб кетади, аммо ўша вақтда ўзлари йўқ, мен шу ёшимда кўчада уларни пойлаб ўтиришим керакми? Чидолмаганимдан баъзи пайтлари болаларнинг машинасига чиқиндиларни солиб юбораман. Бошқа иложим йўқ…

Юқорида Қўштут маҳалласида муаммоли вазиятлар бўлиб турилиши айтилди. Шу боис, бу маҳаллага ҳам ўрганиш учун бордик. Дарҳақиқат, кўчалар анча тор, аммо кириб чиқиш имконияти мавжуд. Маҳаллада яшовчи Эргаш Аҳмадбеков яна бир муаммога диққат қаратишимизни сўради:

– Кўпчилик уйда ўтиради. Вақтида келишса, муаммо йўқ. Нархлар яна ошибди, лекин ўзгаришни кўрмаяпман. Қизиғи, энди чиқиндилар бўйича тўлов ҳисоби электрон тарзда ҳисобланади, дейилганди. Ўтган йили Сергелида яшайдиган ўғлимнинг оиласи мени ҳисобимга туриб қолган. Шу хато сабаб ўғлим ҳам, мен ҳам тўлов қилишимизга тўғри келди. Бир неча бор бордим, аммо фойдаси бўлмади. Бу йил ҳам Бектемирда яшайдиган ўғлимнинг оиласини менга юклаб қўйишибди. Майли, нима ҳам қила олардик. Пулини олишади, талаб қилишади, нархларни кўтаришади. Розиман. Фақат шунга яраша сифатли ва тўғри ишлашса бўлди.

 

ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР

 

Ҳар икки томоннинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, масалага таҳлилий-танқидий ёндашиб кўрамиз.

Биринчидан, “Махсустранс” ДУК вакиллари Президент қарорида кўрсатилган вазифаларни бажармасдан, уни ўзидан соқит қилишга уриниши, 1 январдан кучга кирган қарорни шунча вақтдан бери турли баҳоналар билан бажармай келиши қонун ва қарорларга ҳурматсизлик эмасми?

Иккинчидан, бу қарор фақатгина тарифларни кўтариб беришга хизмат қиладими, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга тааллуқли эмасми? Вазиятга бир тарафлама, ҳар ким ўз призмасида қарайверса, мамлакатдаги умумий манфаатларга путур етмайдими?

Учинчидан, Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда 2 кунлик қатъий режимга қачондан бошлаб ўтилади? Аслида расман ўтилган бўлса-да, амалда қачон ўз ифодасини топади?

Тўртинчидан, эндиликда чиқинди ва бошқа коммунал тўловлар интеграция қилиниши кўзда тутилган. Чиқиндига пул тўламаса, чироғи ҳам ёнмайди дегани. Аммо чиқиндилар вақтида олиб кетилмаслиги учун асосли жарима мавжудми? Тўловлар устидан назорат ўрнатилгач, хизматлар устидан ҳам назорат бўлиши керак эмасми?

Бешинчидан, “Махсустранс” ДУК Тошкент шаҳар ҳокимияти таркибида хўжалик ҳисобида ўтирадиган ташкилот сифатида озгина бўлса-да, ташаббускор, тадбиркорлик руҳига эга бўлиши керак эмасми? Нега деганда, биз муаммоларнинг катта қисми иқтисодий томонда эканини инкор қилмаяпмиз. Аммо қачонгача муаммоларни давлатнинг, давлат бюджетининг бўйнига илиб қўяверамиз? Тадбиркорлик, изланувчанлик, пулни пулга урадиган молиявий мустақил ташкилотлар қачон шаклланади бизда? “Махсустранс” ўз ҳисобидаги ердан, гараж ҳудудларидан унумли фойдаланиш йўлларини кўриши вақти келмадимикин? Фақатгина ерларни, гараж ҳудудларини ижарага бериш унумдорликни “нол”га туширади.

Олтинчидан, Тошкентда қурилишлар салмоғи кескин ошиб бормоқда. Бундай шароитда қурилиш чиқиндилари тармоғида қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда, ҳудудлардаги (Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Андижон, Навоий, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари Қорақалпоғистон Республикаси) 8 та чиқинди кластерлари фаолияти чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниши керак. Шу асосда чиқиндини қайта ишлашнинг “Тошкент модели”ни ишлаб чиқиш айни муддао бўларди. Жиддий қадамлар ташланмаса, “Махсустранс” фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img