|

|

2026 йил 25 Апрель, Шанба
spot_img

Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муҳим хабарлар

❗️Кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар қарздорлик мавжуд эмаслиги текширилгандан сўнг тасдиқланади

“Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–278, 15.08.2023 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, республикадаги чегаралари белгиланмаган кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари чегаралари белгиланиб, “YERELEKTRON” ахборот тизимига киритилади.

???? 2024 йил 1 январдан:

????кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги текширилгандан кейин тасдиқланади;

????мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг энг кам миқдори Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

????агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади.

➡️ Ширкатлар ва бошқарувчи ташкилотларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари олдидаги қарздорлиги ва улар учун ҳисобланган жарималарнинг тўлов муддати 2024 йил 1 октябргача кечиктирилади.

???? Қарор билан шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:

▫️кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва жойлар мулкдорлари томонидан иссиқлик таъминотидан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

▫️кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулк ва уларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларининг қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

- реклама -spot_img

Мавзуга оид

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Сўнгги хабарлар

spot_img